Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги томонидан Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки ҳамкорлигида иқтисодий имкониятларни яхшилашда барқарор урбанизациянинг аҳамиятини ўрганишга бағишланган семинар ташкил этилди.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги томонидан Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки ҳамкорлигида иқтисодий имкониятларни яхшилашда барқарор урбанизациянинг аҳамиятини ўрганишга бағишланган семинар ташкил этилди. Унда мамлакатимиз қатор вазирлик ва идоралари вакиллари, халқаро экспертлар иштирок этди.

Бугунги кунда мамлакатимизда урбанизация даражаси шаҳарларни комплекс ривожлантириш бўйича замонавий талабларга жавоб бермайди ва жаҳон тенденцияларидан сезиларли даражада қолиб кетмоқда. Расмий маълумотларга кўра, сўнгги йилларда шаҳар аҳоли пунктлари сони 1065 дан 1071 тагача кўпайган, холос. Соҳадаги шу каби муаммоларни бартараф этиш, урбанизация жараёнлари давлат томонидан самарали тартибга солинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги фармони ижроси доирасида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Урбанизация агентлиги ташкил этилди. Мазкур тузилма мамлакатимизда урбанизация соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари Соҳиб Саифназаров вазирлик ва агентлик томонидан мамлакатимизда урбанизация даражасини барқарорлаштириш йўналишида олиб борилаётган чора-тадбирлар, режалаштирилган ишлар ҳақида маълумот берди.

– Юртимиз аҳолисининг 51 фоизи шаҳарларда, 49 фоизи қишлоқ жойларида истиқомат қилмоқда, – деди С.Саифназаров. – 2030 йилга қадар шаҳарлашув даражасини 60 фоизга етказиш режалаштирилган. Шаҳарлар тармоғини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, Жаҳон банки билан биргаликда Чортоқ, Когон, Янгийўл шаҳарларини интеграцион ривожлантиришни кўзда тутувчи лойиҳа амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида Чортоқни экошаҳарга, Когонни эса транспорт хабига айлантириш мўлжалланган. Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда Янгиер, Хива, Жиззах шаҳарлари инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар ишлаб чиқилмоқда.

С.Саифназаровнинг қўшимча қилишича, бугунги кунда вазирлик томонидан инвестицион дастур тайёрланмоқда. Илгари бундай дастурлар 1 йилга мўлжалланган бўлса, янги дастур 3 йилни қамраб олиб, ҳудудларда инженерлик, коммуникация инфратузилмаларини ривожлантиришни кўзда тутади.

Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлашда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) мамлакатимизнинг кўп йиллик ҳамкорларидан саналади.

– Шаҳарларни экологик жиҳатдан барқарор, фаровон қилиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир, – дейди ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси раҳбари Синди Мальвичини. – Ўзбекистон қулай географик жойлашувга эга. Соҳада мавжуд қийинчиликларга қарамай, мамлакат ёш кадрлар салоҳияти, транспорт алоқалари ва сайёҳлик активлари ҳисобига урбанизация имкониятларидан самарали фойдаланиши мумкин.

2017 йилда мамлакатимизда янги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бошланганидан буён Жаҳон банки Ўзбекистонга молиявий ва техник ёрдамини сезиларли даражада оширди.

– Ўзбекистон жадал суръатлар билан ривожланмоқда, – дейди Жаҳон банкининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори. – Ушбу жараён марказий ва маҳаллий ҳокимият органларининг режалаштириш, бошқариш ва тартибга солиш имкониятларини кучайтириш орқали иқтисодий имкониятларнинг яхшиланишини таъминлашда муҳимдир.

Семинар давомида халқаро экспертлар иштирокчиларни шаҳарларни бошқариш борасида халқаро илғор тажрибалар билан таништирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урбанизация соҳасида Ўзбекистон ва жаҳон тажрибаси халқаро экспертлар муҳокамасида
Жамият
20:51 / 13:09:2019