Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами олдидан «Маҳалла обод – юрт обод» шиори остида юртимизда ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида Андижон давлат университети жамоаси ҳам фаол иштирок этди.
– Ҳашар халқимизнинг қадим ва ўзига хос қадриятларидан бири, - дейди Андижон давлат университети ректори Бахтиёржон Акбаралиев. – Шу боис ҳам ушбу тадбирда жамоамизнинг жуда кўп аъзолари фаол иштирок этди. Ҳашарда байрам тантаналарига муносиб ҳозирлик кўриш, ҳудудларни ободонлаштириш, юртдошларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга кўмак бериш, юртни обод қилишдек эзгу саъйи-ҳаракатлар ўз ифодасини топмоқда.
[gallery-18920]
Ана шу жараёндан университет профессор-ўқитувчилари, ишчи ва мутахассислари ҳам четда қолгани йўқ. Икки кун давомида уюшқоқлик билан ўтган умумхалқ хайрия ҳашарида бинолар, уларнинг атрофлари тозаланди, дарахтларга шакл берилиб, оқланди, университет ҳудуди тўла тартибга келтирилди.
Ўзаро ҳамжиҳатлик, аҳиллик, кўтаринки кайфият ва юқори уюшқоқлик билан ташкил этилган ҳашар жамоани янада жипслаштирди.
Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари