Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети доценти, экология жонкуяри Гулмира Келдиёрова ана шундай натижага эришди.

Олима илмий тадқиқотларининг асосини атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналаридан атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар таъсирини камайтириш каби масалалар ташкил этади. Бу борадаги изланишлари туфайли бир қатор натижаларга ҳам эришди. Мисол учун, корхоналарда чангни тозалаш учун янги турдаги ускуналар яратди ва айни пайтда улардан шифер, асфальт бетон ишлаб чиқариш корхоналарида иккинчи босқичли тозалаш ускунаси сифатида фойдаланилмоқда. Шу каби ихтиро ва янги лойиҳалари учун 3 та патент, бир нечта халқаро ва маҳаллий грантлар соҳиби бўлган.  

– Юртимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати ривожланиб, ишлаб чиқариш қувватлари ошиб бормоқда, – дейди Самарқанд давлат университети доценти Г.Келдиёрова. – Шу билан бирга бу корхоналарнинг атроф-муҳитга салбий таъсири ҳам кўпаймоқда. Ана шу таъсирни камайтириш ва чиқиндисиз технологиялардан кенг фойдаланишда ишлаб чиқариш чиқиндиларини саралаш  муҳим аямиятга эга. Шу мақсадда олиб борилаётган илмий изланишларимда қурилиш чиқиндиларини қайта ишлаган ҳолда иккиламчи маҳсулот сифатида қурилиш соҳасида фойдаланишни тадқиқ қилдим. Яхши биламиз, ҳозир қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида ёки махсус чиқинди полигонларида бир неча минг квадрат метр майдонда қурилиш чиқиндилари тўпланиб қолган. Афсуски, улардан фойдаланиш ёки қайта ишлаш бўйича кўзга кўринарли лойиҳалар мавжуд эмас. Бизнинг тадқиқотимиз айнан шу чиқиндиларни қайта ишлаб иккиламчи маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган. Бу борада олиб борган изланишларимиз, турли соҳалар вакилларининг хулосалари асосида чиқиндидан қурилиш материали тайёрлашга эришдик. Янги турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришда сув ва тупроқ ресурсларига эҳтиёж бўлмайди. Лекин маҳсулотнинг сифати ва фойдаланиш даврининг узоқ муддатлилиги ва, энг муҳими, арзонлиги  унга талабни оширади.  

Г.Келдиёрова янги маҳсулотни яратиш, синов жараёнларида вақтини лабораторияларда, ишлаб чиқариш корхоналарида, олима аёллар гранти ҳисобига ташкил этилган устахоналарда ўтказди. Лекин олима бошқа пайтларда ҳам ёнида қандайдир чиқинди қотишмаси ёки контейнерчада чиқиндилар қоришмасини кўтариб юрганида айримлар унга бошқача қарагани, уддасидан чиқиб бўлмайдиган ишга уриняпсиз, деб очиқча айтганларида ҳам изланишлардан тўхтамади. Тадқиқотлар натижа бериб, чиқиндидан маҳсулот ишлаб чиқарилиб, уч марта экспериментдан муваффақиятли ўтгач, патент олиш учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ҳужжат топширди.  

– Маҳсулот патентлаштирилгач корхона очиб, ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз, – дейди Гулмира Келдиёрова. – Келгусида қурилиш чиқиндиларидан яна бир неча турдаги иккиламчи маҳсулотлар олиш борасида изланишларни давом эттирамиз. Бундай ихтироларим орқали табиий ресурсларни тежаш, чиқиндисиз технологияларни янада такомиллаштиришни кенг йўлга қўймоқчиман.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Университет олимаси қурилиш чиқиндиларидан қурилишбоп материал ихтиро қилди