Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (UNICEF) ҳисоб-китобича, Исроилнинг Ғазо секторидаги амалиёти бошлангандан бери 17 минг бола ота-онасиз қолган ёки оиласидан ажралган. Ҳудуддаги, деярли, барча болалар руҳий саломатлик ёрдамига муҳтож.

– Ҳар бир боланинг ҳижрон ва қайғуга тўла, юракни эзувчи ҳикояси бор, –деди UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Жонатан Крикс Женевада бўлиб ўтган матбуот брифинги чоғида. – Бу кўрсаткич жами кўчирилган аҳолининг 1 фоизига тўғри келади. Болаларнинг шахсини аниқлаш жуда қийин, чунки яраланган ёки жароҳатланган ҳолда касалхонага келтирилганлар, ҳатто, исмини ҳам айта олмайди. Можаро пайти ота-онасидан айрилган болани бирор оила боқиб олиши одатий ҳол. Зеро, Ғазода озиқ-овқат, сув ёки бошпана етишмовлиги туфайли кўплаб оилаларнинг ўзлари мушкул аҳволда. Болаларнинг бу можарога алоқаси йўқ. Шунга қарамай, улар аянчли азоб чекмоқда.

Мулозимнинг сўзларига кўра, Ғазодаги болаларнинг руҳий ҳолати жиддий зиён кўрмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
UNICEF: Ғазода 17 минг бола ота-онасиз қолди