Конституциявий қонун лойиҳасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнида «Адолат» СДП фракцияси ҳамда партиянинг барча даражадаги ташкилотлари томонидан 4 минг 580 та тадбир ўтказилди.

Унда 190 мингдан ортиқ аҳоли қамраб олинди.

Шунингдек, фракция аъзолари сайлов округларида олиб борган фаолияти давомида қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан аҳоли таклиф ва тавсияларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратди. Ўтказилган учрашувларда сайловчилар томонидан Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан жами 6 мингга яқин таклифлар келиб тушди.

Булар ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракциясининг Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси якунларига бағишланган йиғилишида айтиб ўтилди.

Конституциявий қонун лойиҳасидаги нормалар билан инсон ва фуқаронинг шахсий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини кафолатлаш янада кучайтирилаётгани эътироф этилди. Шунингдек, шахснинг судланганлиги унинг қариндошлари учун ҳуқуқий аҳамиятга эга эмаслиги ва уларнинг ҳуқуқларини чекловчи ҳуқуқий оқибатларга йўл қўйилмаслиги конституциявий даражада мустаҳкамланаётганлиги қайд этилди. Ушбу нормалар инсон қадр-қиммати, шаънини ҳимоя қилишга, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида ҳам қизғин руҳда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан умумхалқ муҳокамаси юртимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилди. Муҳокамалар давомида 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди.

Бунда тарғибот-тушунтириш ишлари алоҳида аҳамият касб этди. Хусусан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари томонидан сайлов округларида аҳоли билан 300 дан зиёд учрашувлар ўтказилиб, унда 26 минг аҳоли қамраб олинди. Мазкур учрашувларда Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан мингга яқин таклифлар билдирилди.

Фракция аъзолари томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсад-вазифаларига тўла мос келиши таъкидланди. Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар мамлакатимизда экология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвий давоми эканлиги билдирилди.

Таъкидландики, Конституциявий қонун лойиҳасининг қабул қилиниши глобал тусдаги экологик муаммоларни бартараф этишда экологик инновацияларни жорий этиш, экологик тоза, энергия самарадор ва ресурстежамкор лойиҳаларни амалга оширишга замин бўлади. Мамлакатимизнинг экологик хавфсизлиги ва барқарорлигини, иқлим ўзгаришларига мослашишини таъминлаш билан бир қаторда иқтисодиёт тармоқларининг ривожланишига хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умумхалқ муҳокамаси давомида фракцияларга минглаб таклифлар келиб тушди