Навоий давлат университетида умумтаълим мактабларига янги баҳолаш тизимини жорий этишга бағишланган семинар-тренинг ташкил этилди.

“Мезонларга асосланган баҳолаш” тизимига ўтаётган умумтаълим мактабларининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда “э-мактаб” дастури бўйича шуғулланаётган масъул ходимлар иштирок этган семинарда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази мутахассислари томонидан тизим афзалликлари, баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш тартиби ва янги тизимни амалиётга жорий этиш бўйича аниқ тавсиялар берилди.  

Семинарда таъкидланганидек, янги баҳолаш тизими ўқитувчилар фаолиятини тубдан ўзгартирган ҳолда уларни билим берувчи эмас, балки билимни мустақил эгаллашга йўналтирувчи шахсга айлантиради. Улар ўқувчилар билимини баҳолашда уларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир ўқувчи учун машғулот ҳажмини режалаштирган ҳолда турли баҳолаш усулларидан фойдаланадилар.  

Машғулотларда ўқитувчилар назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириб, ўқувчиларнинг ютуқларини холис баҳолаш, мезонларни ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш кўникмаларини янада мустаҳкамладилар.

Навоий вилоятида Президент таълим муассасаларининг илғор тажрибаларини умумтаълим мактабларига жорий қилиш мақсадида 2023-2024 ўқув йилидан 20 та мактабда янги баҳолаш тизими жорий этилган бўлса, якунланган ўқув йилида эса яна 40 та мактабда синовдан ўтказилди. Жорий ўқув йилида эса 90 та мактабга жорий этилиб, уларнинг сони 150 тага етказилади.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умумтаълим мактабларига янги баҳолаш тизими жорий этилмоқда