Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита томонидан мамлакатимизда баланд руҳда, юксак савияда ўтказилаётган "Дўстлик" фестивали Ўзбекистонимизда тинчлик, аҳиллик, меҳр-оқибат энг олий қадрият эканини яна бир карра дунёга намойиш этмоқда.

Мазкур фестиваль доирасида пойтахтимизда "Умуммиллий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш – янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим асоси" мавзусида халқаро конференция ташкил этилди. 

Ушбу нуфузли анжуманга сенаторлар, депутатлар, миллий маданий марказларнинг фаоллари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари, кўплаб хорижий ташкилотларнинг олим ва экспертлари, мутахассислари таклиф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам табригини Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Руслан Давлетов ўқиб эшиттирди.

[gallery-24530]

Дарҳақиқат, табрикда эътироф этилганидек, юртимизда қадимги даврлардан буён давом этиб келаётган этник хилма-хиллик ноёб ижтимоий ҳодиса бўлиб, бугун – янги Ўзбекистон шароитида янгича маъно-мазмун ва анъаналарга эга бўлиб бораётгани диққатга сазовордир.

Барчамиз учун азиз ва мўътабар бўлган Ватанимиз айнан шу асосда инсон қадри ва бахти улуғланадиган том маънодаги тинчлик, дўстлик ва меҳр-оқибат диёрига айланиб бормоқда. Ўз ҳаёти, тақдирини Ўзбекистон билан узвий боғлаган турли миллат ва элат вакиллари мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнларида фаол иштирок этмоқдалар.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Нодира Жонибекова, Республика Тожик миллий маданий маркази раиси Гуландом Субҳонова, Республика Рус миллий маданий маркази раиси Сергей Миронов, "Ўзбекистон - Литва" дўстлик жамияти раиси Туробжон Садриддинов давлатимиз раҳбарининг сана муносабати билан табриги халқимизга ўзгача шукуҳ ва кўтаринки кайфият бағишлагани, мамлакатимизда миллатлараро дўстликни мустаҳкамлаш борасидаги эзгу ишлар янги марраларни забт этишга ундаётганини эътироф этди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси Қаҳрамон Сариев Ўзбекистон аҳли азалдан ўзининг бағрикенглиги, турли миллат ва элатлар, диний конфессия вакиллари билан ўзаро ҳамжиҳатликда истиқомат қилиб келаётганини таъкидлади.

– Сўнгги йилларда миллатлараро муносабатлар, инсон қадрини улуғлаш, жамият ҳаётини шиддат билан равнақ топтириш борасидаги эзгу ишлар Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрўси ва нуфузини тобора юксалтирмоқда, – деди Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раиси Қаҳрамон Сариев. – Халқлар дўстлиги куни наинки бир кун, балки "Дўстлик" байрами сифатида кенг нишонланаётгани мамлакатимизда бирдамлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга жамият, давлат ривожининг асосий жиҳати сифатида эътибор қаратилмоқда.

–Бундай байрамлар наинки мамлакат ичидаги дўстликни мустаҳкамлаш, балки хорижий давлатлар билан яхши қўшничилик алоқаларини ўрнатишда  муҳим аҳамият касб этади, – деди Туркманистон Республикасининг  Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби Сапа Аннаоразов. – Тили, тарихи, анъаналари уйғун бўлган халқларимиз азалдан яхши қўшничилик алоқаларини йўлга қўйгани эътиборга молик.

–Хорижий давлатларда яшаётган ўзбеклар умумўзбек маданиятини ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда, – деди Қозоғистон Республикаси бўйича этномаданий бирлашма раиси Икромжон Ҳошимжонов. – Ўзбекистон хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор. Айни пайтда хориждаги ўзбекистонликлар ҳам мамлакат имижини кўтаришга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатлари диққатга сазовор.

Бир сўз билан айтганда, мазкур халқаро конференцияда мамлакатимизда миллатлараро ҳамжиҳатлик, дўстлик ва тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар юксак баҳоланди, бу борадаги эзгу ишлар жаҳоннинг кўплаб давлатлари учун ибрат экани алоҳида эътироф этилди.

Назокат Усмонова, 

Алимурод Мамадаминов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умуммиллий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш – янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим асоси