Пойтахтимизда 15-Халқаро “Умумий хавфсизлик тизимлари” ва 3-Халқаро “Электроника, электротехника ва инновацион технологиялар” кўргазмалари иш бошлади. Электроника борасида янги ечимларни тақдим этаётган мазкур намойишлар 5-7 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” павильонларида ўтказилмоқда.

Бирлашган экспозицияда Беларусь Республикаси, Исроил, Полша, Россия, Туркия, Хитой ва Қозоғистондан 30дан ортиқ нуфузли компаниялар иштирок этиб, хавфсизлик ва электроника соҳасида кўплаб замонавий ечимларни тақдим этмоқда. Бу орқали тадбир иштирокчилари ва соҳа мутахассислари энг сўнгги ишланмалар билан яқиндан танишишлари, тажриба алмашишлари, ўзаро манфаатлари шартномалар тузишлари ва долзарб муаммоларни муҳокама этиб олишлари учун платформа яратилди. 

Бу галги кўргазмада антидрон тизимлари, видеокузатув ва видео таҳлил мосламалари, ёнғинга қарши ускуналар, шахсий ҳимоя воситалари, юқори аниқликдаги асбоблар, тармоқ ва хавфсизлик тизимлари намойиш этилмоқда. Шунингдек, қурол-яроғ ва ҳарбий техника соҳасидаги энг сўнгги ечимлар ҳам тақдим этилди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/O1cz088v9GM" title="Umumiy xavfsizlik tizimlari ko‘rgazmasi ish boshladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

- Бизни компания учувчисиз қурилмаларни ишлаб чиқаради, - дейди кўргазма иштирокчиси, Россия компанияси вакили Екатерина Згировская. - Кўргазмада илк бор ўзимизнинг янги маҳсулотимизни тақдим этяпмиз. Бу разведка ва мониторинг вазифасини бажара оладиган қурилма. Ўзбекистон учун нефть ва газ соҳасида янги конларни ўзлаштиришда, разведка ишларида, қидирув-қутқарув операцияларини амалга оширишда, жамоат хавфсизлигини таъминлашда керак бўлиши мумкин.  Юқори сифатдаги тасвир ва овоз мавжуд. Агар Ўзбекистон томони қизиқиш билдирса маҳсулотни етказиб бериш ва ходимларни тайёрлашни ўз зиммамизга оламиз. 

Айтиш керакки, замонавий дунёни электроника ютуқларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки, бу бизнинг ҳаётимиздаги барча жабҳаларда мавжуд. Энг оддий маиший техника ва гаджетлардан тортиб, мураккаб саноат қурилмаларигача кундалик фойдаланамиз. Демак, бу кўргазма ҳар икки томон учун ҳам бирдек манфаатли. 

Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умумий хавфсизлик тизимлари кўргазмаси иш бошлади (+видео)