МИБ Яккасарой туман бўлими томонидан ҳозирча 243 нафар фуқарога маблағлар ундириб берилган.
Кейинги вақтларда зиёрат сафарларига олиб боришни ва фуқароларимизга етарли шароитларда саёҳат ташкил қилишни реклама қилаётган турфирмалардан жабланаётганлар ҳақида эшитиб қолмоқдамиз.
Лекин фирибгар бу каби турфирма ёки фуқароларга қандай чоралар кўрилмоқда, умуман олганда фуқаролар ўз пулларини қайтариб оляптими?
МИБ ахборот хизмати раҳмари Фаррух Тошпулатовнинг фикрича, суд қарори билан корхона ёки фуқаролардан белгиланган зарар ва жиноий жарима ёки компенсация пулларини ундириш чоралари кўрилмоқда.
Масалан, МИБ Яккасарой туман бўлими иш юритувига 2025 йил 30 апрелда Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг ижро варақасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси тегишли банди ва бошқа моддалари билан судланган Ф.А.дан ундирувчи 695 нафар фуқаронинг фойдасига жами 22 млрд. 931 млн. 234 минг сўм пул маблағларини пропорционал тартибда тақсимлаб қайтариш тўғрисидаги ижро ҳужжати йилда келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан ҳозирда 695 нафар ундирувчидан 350 нафардан зиёди аризалар билан мурожаат қилиб, бўлим депозит ҳисоб рақамида сақланаётган 16.769.743.079 сўм пул маблағларидан, 243 нафарига 6.029.525.702 сўм пул маблағлари фуқароларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилган.
Шунингдек, 452 нафар фуқаро томонидан тегишли ҳисоб рақамлар тақдим қилингандан сўнг аризалари асосида пул маблағлари ўтказиб берилиши таъминланади.
ЎзА