Умиджон полвон Осиё чемпионатида совриндор бўлди
Қирғизистонда спорт курашлари бўйича катталар ўртасида давом этаётган Осиё чемпионатида эркин кураш бўйича беллашувларнинг илк ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
Қувонарлиси, дастлабки кун баҳсларида вазни 65 килограмм бўлган полвонлар орасида ҳамюртимиз Умиджон Жалолов финалга қадар барча рақибларини енгиб, кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, 97 килограммгача вазнга эга бўлган Шерзод Поёнов бронза медаль билан тақдирланди.
Бугун, 12 апрель куни вазни -61 кг. бўлган Ғуломжон Абдуллаев ва -74 кг. вазндаги Бегижон Қўлдошев бронза медаль учун гиламга чиқса, -86 кг.да Бобур Исломов бронза медали учун бўлиб ўтадиган жангга ўтиш босқичида ўз омадини синовдан ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА