Грузиянинг Батуми шаҳрида шахмат бўйича аёллар ўртасида давом этаётган FIDE жаҳон кубоги 1/8 финалининг кеча ўтган 2-партиясида Умида Омонова қора доналарда дунё рейтингида 3-ўринни эгаллаб турган хитойлик Тингжи Ли устидан ғалаба қозониши мумкин эди.

Мазкур учрашувда тажриба ва ёшлик шижоати ўйин натижасига таъсир кўрсатди. Ғолибликка эришиш йўлидаги кучли хоҳиш қизиққон Омонованинг 1-партиядаги сингари яна ноаниқ юришни амалга оширишига олиб келди.  

35 ва 39-юриш ҳолатларидан сўнг устунлик Тингжи Ли томонга ўтди. Бу эса якунда ҳамюртимизни чорак финалдан маҳрум этди.  

1,5-0,5 ҳисобида Омоновани доғда қолдирган хитойлик шахматчи энди 19 июль куни бошланадиган 1/4 финал босқичида грузиялик Нана Дзагнидзе билан кураш олиб боради.  

Айтиш лозим, грузиялик Дзагнидзе 1/8 финалда аёллар ўртасида 15-жаҳон чемпиони украиналик Мария Музичукни 1,5:0,5 ҳисобида енгди.  

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Умида Омонованинг дунёнинг энг кучли шахматчи хотин-қизлари билан FIDE жаҳон кубогининг муросасиз баҳсларида муносиб ўйин амалга оширганини эътироф этмоқ лозим.  

Шахматчимиз ушбу натижаси орқали халқаро майдондаги мавқеини ошириш асносида мусобақа низомига мувофиқ  9 минг 500 АҚШ доллари миқдоридаги маблағга ҳам эга бўлди.  

Эслатиб ўтамиз, мукофот жамғармаси 676 минг 250 АҚШ долларидан иборат FIDE жаҳон кубоги ўйинлари 28 июлга қадар давом этади.  

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умида Омонова FIDE жаҳон кубогида 9 минг 500 АҚШ долларига эга чиқди