Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри ва Денов туманида 2024-2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига тест синовлари бўлиб ўтадиган биноларда бўлиб, уларда абитуриентлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Вилоятда жорий йилги тест синовлари Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасининг биринчи ва иккинчи заллари, Термиз олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг иккита зали, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти, Денов жамоат саломатлиги техникуми ҳамда туман спорт мактабининг спорт залларида ўтказилади. Бир сменада 2 минг 490 абитуриентни қабул қилишга мўлжалланган биноларда тест синовларини оммавий топшириш учун барча қулайлик мавжуд. Булғуси талабаларнинг ота-оналари ва яқинлари учун барпо этилган кутиш жойларида жараёнларни бевосита кузатиб бориш учун мониторлар ўрнатилган, маданий ҳордиқ олиш жойлари ташкил этилган.  

Улуғбек Қосимов бино-иншоотларни кўздан кечириб, теварак-атрофни ободонлаштириш, тозаликка эътибор қаратиш, кутиш жойларида қўшимча қулайликлар яратиш юзасидан тегишли тавсиялар берди.  

Шу куни Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ҳам бўлиб ўтди. Унда 260 га яқин йигит-қиз иштирок этиб, вилоят раҳбари билан очиқ мулоқот қилди. Таклиф ва ғояларини ўртага ташлади. Учрашувда илгари сурилган масалаларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли вазифаларни берди. Олий таълим муассасаларини аъло баҳоларга тугатган бир гуруҳ битирувчи йигит-қизларларга диплом топширилди.  

Вилоят раҳбари, шунингдек, Денов туманидаги Қизилсув дарёси бўйида барпо этилаётган ёшлар сайлгоҳида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишиб, масъул раҳбарларнинг ахборотларини тинглади. Барча ишларни тез, сифатли бажариш юзасидан галдаги вазифалар белгилаб берилди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғбек Қосимов тестга тайёргарлик жараёнлари билан танишди