Жорий йил октябрь ойида муҳим сиёсий тадбир – Олий Мажлис ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Бу йилги сайлов аввалгиларидан фарқ қилади. Чунки халқ вакиллари биринчи марта аралаш тизим асосида сайланади. Албатта, рақобат ҳам шунга яраша кучаяди. Негаки жорий йилдаги сайловларда нафақат партия томонидан кўрсатилган номзодларга, балки сиёсий партияларнинг ўзига ҳам овоз берилади. Шу орқали уларнинг фаолияти холис ва ҳаққоний баҳоланади.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 5 йиллик фаолияти хусусида ЎзА мухбири партия Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятовнинг фикрларига қизиқди.

- Ўтган беш йил ичида партиянгиз дастурида белгилаган мақсадларнинг қанчаси, қай даражада рўёбга чиқди? Бу йилги сайловга Халқ демократик партияси қандай амалий ишлар билан кириб бормоқда?

– Бу йилги сайловда рақобат янада кучаяди, сиёсий партиялар, депутатликка номзодлар учун ҳақиқий синов майдони бўлади. Аралаш сайлаш тизимига ўтиш жамиятимизда, бошқарувда сиёсий партияларнинг таъсирини оширишга хизмат қилади. Саволингизга тўхталадиган бўлсак, ўтган даврда Ўзбекистондаги янгича ислоҳотлар шароитида партиямизнинг дастурий ғоялари ва мақсадлари ҳам чуқурлашди. Кучли ижтимоий сиёсат ғояси ХДПнинг энг асосий, ўзгармас ва доимий равишда илгари сурадиган ғояси ҳисобланади. 

Ўтган 5 йиллик фаолиятимиз давомида ана шу мақсад йўлида яхши натижаларга эришдик, деб айта оламиз. 

Асосий муваффақиятлардан бири – партиямиз узоқ йиллар давомида илгари суриб келган ташаббуси амалга ошди – янги таҳрирдаги Конституциямизга кўра, Ўзбекистон ижтимоий давлат сифатида эътироф этилди ва давлат фуқаролар олдида масъулияти кучайтирилди. Айтиш керакки, партиямиз илгари сураётган ғоя ва мақсадлар айрим қатлам тоифаси учунгина эмас, ҳамма учун бирдек манфаатли эканлиги имкониятларимизни янада кенгайтиради.

Сиёсий куч сифатида ҳукумат олдига электорат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда долзарб масалалар олиб чиқилмоқда. 2019 йилги Сайловолди дастуримизда 82 та ғоя ва мақсад илгари сурилган эди. Ҳозирга қадар уларнинг 70 дан ортиғи турли даражада амалга ошди.

Партиямиз ўзининг ҳуқуқ ва ваколатларидан фойдаланиб, халқимиз ва электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида  қатор лойиҳаларни амалга оширди. 

Сайловдан кейин 12 асосий  қадам белгилаб олинган эди. Уларга қандай эришилаётгани ҳақида аниқ рақамлар бор. Масалан, минимал истеъмол харажатлари жорий этилди. 2022 йилдан бошлаб белгиланган энг кам истеъмол харажатлари кўрсаткичи камбағаллик мезони ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритиш учун асос сифатида қўлланилиб келинмоқда.

БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси ратификация қилинди. Бу ногиронлиги бор юртдошларимизнинг таълим, тиббий ёрдам олиши, ҳаётда ўз ўрнини топишида муҳим аҳамиятга эга.

Фуқароларга давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилди. Бирламчи эҳтиёждаги озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий хизматлар учун харажатларга қўшилган қиймат солиғи қайтарилиши жорий қилинди. Аёлларга пенсия тайинлашда болани парваришлаш таътил даври 3 йилдан 6 йилга ўзгартирилди.

Бундай ижобий натижалар ҳақида узоқ гапириш мумкин. Лекин ҳали олдимизга қўйилган мақсад-вазифалар кўп.

- Бугунги кунда жамиятимизни янада ривожлантиришда нималарга алоҳида эътибор қилиш керак?

– Фарзандларимиз келажагига, шахсий ривожланишга кўпроқ эътибор қаратишимиз зарур. Халқ, миллат сифатида илғор мамлакатлардан ортда қолмаслик жуда муҳим. Спортимизга ўхшаб ҳар бир соҳа доимий юксалишда бўлиши лозим. Давлат ва жамиятнинг ривожланганлик даражасини кўрсатадиган қатор кўрсаткичларда ҳали вазифаларимиз қамрови катта.

Муҳокамалар, фикрлар кўпайди, бу жуда яхши. Шу билан бирга, ҳали жамиятимизда жамоавий қарор қабул қилиш, жамоавий ирода кўрсатишда ўсишимиз керак бўлган жиҳатлар етарлидир. 

Яна бир муаммо. Жамиятимизда аслида арзимайдиган нарсаларга кўп ресурс сарфланаяпти. Йиллар давомида йиғиниб тўй қилаяпмизу, лекин фарзандимизнинг билим олиши, тарбияланиши учун шароит яратиб бера олмаяпмиз. Аммо вазият тез ўзгараяпти, фарзандларининг шароити, билими учун эътиборни кучайтираётган оилалар кўпаймоқда. Боласига машина олиб берганидан кўра, халқаро тил сертификати олишига кўмаклашганидан кўпроқ қувонадиган ота-оналар сони ортаяпти. Бу жамиятимизнинг катта муваффақияти бўлади, деб ишонаман. 

- Улуғбек Ильясович, бу йилги сайловда ХДП дастуридан қандай ташаббуслар ўрин олмоқда?

- Дастуримиз эълон қилинмагунча ундаги ташаббуслар ҳақида кўп тўхталишни истамайман. Лекин баъзи бирларини айтиб ўтишим мумкин. Масалан,

– давлат хизматларини кўрсатиш ёки жарима бўйича тушумларни тўлиқлигича Давлат бюджетига йўналтириш;

– ижро ҳокимияти томонидан муҳим ижтимоий қарорлар қабул қилишда сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш институтини жорий этиш;

– парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловларда ҳамда давлат фуқаролик хизматида “ногиронлиги бўлган шахслар учун квота” жорий этиш каби таклифлар ўрин олади. Бу масалалар жуда муҳим.

– Кейинги йилларда парламент анча ўзгарди. Жонли эфирлар, аччиқ савол-жавоблар кучайди. Парламент назоратини амалга ошириш, қонунчилик таклифларини илгари суриш тартиби, қабул қилиш жараёни такомиллашди. Халқ демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси қандай фаолият олиб бораётгани кўпчиликка қизиқ... 

– Партия дастуридаги вазифаларнинг ижросини таъминлашда фракциянинг ўрни катта. Ғояларимиз амалга ошиши, қонунларда акс этиши кўп томондан фракция фаолиятига боғлиқдир.

Ана шундай муҳим паллада 22 нафар депутатдан иборат фракциямиз қонун ижодкорлиги жараёнида фаол қатнашди, фракциялараро соғлом тортишув сезиларли даражада ошди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси 2020-2024 йилларда жами 31 та қонун лойиҳалари ташаббускори бўлди. Шунингдек, 116 та Парламент назорати тадбирлари, жумладан, ўнлаб «Парламент эшитуви» ўтказилди. Сайловчилар билан учрашувларда ва фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилаётган долзарб муаммоларни ҳал этиш учун давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мансабдор шахсларига 15 маротаба «Парламент сўрови» юборилди.

Фракция аъзолари бошқа фракциялар билан биргаликда 20 га яқин қонун лойиҳасига ҳам ташаббускор бўлди.

Яна бир мисол: партиямиз Сайловолди дастурида аёлларга пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига бола 3 ёшга тўлгунча таътилда бўлиш вақтини тўлиқ қўшиб ҳисобланишига эришиш ташаббуси илгари сурилган эди. Биз парламент минбаридан туриб, мамлакатда аёллар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, оналар ҳурматини жойига қўйиш учун дадил курашдик. Мақсадимизга етмагунча қўймадик. Яъни ташаббусимиз асосида 2022 йил 9 февралда «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.

Ушбу Қонун билан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил, деган ўзгартириш киритилди. Бундай қонунчилик ташаббуслари ҳақида кўп мисоллар келтириш мумкин, албатта. 

Бугунги кунда фракция аъзолари ҳар ойнинг охирги ҳафтасида сайлов округларига чиқиб, аҳоли ва сайловчиларни ташвишга солаётган муаммоларни тизимли равишда ўрганиб бораётгани камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда одамларни рози қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

– Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳам Халқ демократик партияси катта куч ва салоҳиятга эга. Ана шу имконият ХДП фойдасига ишлаяптими? Яъни маҳаллий Кенгашларда ХДП имкониятлардан қай даражада фойдаланмоқда? 

– Рақамларни таҳлил қилган ҳолда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги гуруҳларимиз, ҳудудий партия ташкилотларимизнинг фаолияти ҳам самарали бўлди, дея оламиз.

2023 йилда маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари ташаббуси билан Сайловолди дастури ижросига қаратилган 700 дан ортиқ масалада давлат органи раҳбарларининг ҳисоботи тингланди. Жойлардаги депутатларимиз томонидан маҳаллий Кенгашлар кун тартибига 879 та ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари билан боғлиқ таклифлар киритилган ва қарорлар қабул қилинган. 

Аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш, таълим ва тиббиётга эътиборни кучайтириш, ижтимоий ҳимояни такомиллаштириш масалалари Халқ демократик партияси учун принципиал сиёсий аҳамиятга эгадир. Шундан келиб чиқиб, бу йўналишда мунтазам равишда мониторинг ишларини олиб бордик, ҳудудларда аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни сессиялар ва доимий комиссиялар муҳокамасига олиб чиқаяпмиз.

Аммо муаммолар ҳам оз эмас. Кенгашларга ҳокимлар бошчилик қилиши кўп жойларда депутатларга, янги ташаббусларга халақит берди, тўғриси. Ниҳоят бу масалада муҳим қадам қўйиладиган бўлди. Бу йилги сайловдан кейин Тошкент шаҳри ва вилоятларда, 2026 йилдан эса туман (шаҳар)ларда Кенгашга ҳокимлар раҳбарлик қилолмайди. Шу демократик ўзгариш маҳаллий Кенгашларнинг аҳамиятини оширади. Ҳудудлардаги депутатларнинг сўзи ўткирроқ бўлади.

– Бугунги кунда ҳукумат томонидан амалга оширилган ишларга нисбатан партиянинг муносабати қандай? 

– Суҳбатимиз аввалида айтганимдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз ташаббуси билан ўнлаб «Парламент эшитуви» ўтказилди. Биз дастурий мақсадларимизга, электоратимиз манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан саволларимизни, позициямизни эшитувлар давомида мунтазам бериб борамиз. Мамлакатимиз, жамиятимиздаги барча йўналишлар бўйича ХДПнинг ўз позицияси ва қарашлари бор, албатта.

Ўзбекистонда истиқболда камбағалликни икки баробар қисқартириш кўзда тутилмоқда. Бу жуда катта ва тарихий аҳамиятга эга бўлган марра.

Шунингдек, партиямиз бугунги кундаги энг муҳим вазифалар, яъни уй-жой масаласини ҳал этиш, аҳолига қулай яшаш шароитларини яратиш, қишлоқ жойлардаги аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, барча учун таълимда тенг имкониятлар яратишга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. 

Кейинги йиллар давомида бу йўналишда амалга оширилган лойиҳалардан, биринчи навбатда, бизнинг электорат, эҳтиёжманд қатлам манфаатдор бўлади.

Халқ демократик партияси иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлайди, шу билан бирга, уларни изчил давом эттириш бўйича ўз таклифлари ва сиёсий нуқтаи назарини билдириб боради.

Янги Сайловолди дастуримизда бунга алоҳида эътибор берилган. Иқтисодиётни ислоҳ этиш, давлат ва жамият бошқарувини такомиллаштириш бўйича юртдошларимизни ўйлантириб келаётган масалалар ечими бўйича аниқ таклифларимиз бор, албатта.

– Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя долзарб бўлишига қарамасадан ижтимоий ҳимояни кучайтириш тарафдори бўлган Халқ демократик партияси нега охирги сайловда аввалгиларига нисбатан кам депутатлик ўрнини олди?

- Парламент сайловида бўлиши мумкин, лекин маҳаллий Кенгашларда жуда яхши позицияда турибмиз, яъни, такрор бўлса ҳам айтиш мумкинки, 1600 га яқин депутатлик ўрнига эгамиз, бу катта натижа. 

Бу йилги сайловда биз ҳозирги позициямизни яхшилаш учун етарлича куч ва ресурсга эгамиз. Халқ демократик партиясининг ҳақиқий кучини жойларда кўпроқ юрган, пастга тушган одам кўпроқ билади.

– Ўзбекистон Халқ демократик партияси иқтисодиётда давлат асосий тартибга солувчи бўлиши зарур, деб ҳисоблайди. Бу йилги дастурда шу ёндашув бўйича қандай аниқ таклифлар бўлади?

– Бу биз учун принципиал масала. Ҳар бир дастуримизда бу бўйича бизнинг аниқ-равшан, асосланган таклифларимиз бўлган. Бу галги дастуримизда иқтисодиётда давлатнинг фаол роли ва иштирокини, стратегик аҳамиятга эга компаниялар устидан давлат назоратини сақлаб қолиш, уларни хусусийлаштиришни қонун даражасида таъқиқлаш масаласини киритмоқчимиз. Бизнингча, стратегик аҳамиятга эга компаниянинг хусусийлаштирилиши, қайси томонда қаралган тақдирда ҳам, нотўғри. Чунки номининг ўзи айтиб турибди, у “стратегик аҳамиятга” эга.

Қайси вазирлик-идораларнинг фаолияти партия электоратини қониқтирмайди?

– Ҳар бир вазирлик-идоранинг олдига аниқ миссия, вазифалар қўйилган. Уларнинг тўғри ва фаол ишлаши фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан жуда муҳим. 

Қайсидир давлат идорасига эътирозлар бўлиши ҳам табиий жараён. Мисол учун, ҳукуматнинг ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масаласида олиб бораётган ишларида камчиликлар кузатилаяпти. 2020 йилда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун талаблари бажарилиши қийин бўлаяпти. Ижтимоий инфратузилма объектлари, йўллар ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши учун мослашмаган. Узоққа бормайлик: пойтахт мисолида оладиган бўлсак, 85 фоиз объектлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг кириб-чиқиши учун қулай эмас.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳам зиммасидаги вазифани яхши бажара олмаяпти. Тартибсиз қурилишлар, уй-жой қурилишининг сифати ва нархи бўйича муаммолар кўриниб турибди. Қурилишга жалб қилинган аҳоли маблағлари фирибгарлардан муҳофаза қилинмагани, қанчадан-қанча юртдошларимиз уй учун йиққан маблағидан ажралиб қолди. Тошкент шаҳрида, Фарғона вилоятида ва бошқа ҳудудларда ҳам бундай ҳолатлар кузатилди. Вазирлик вазиятни таҳлил қилиб, юзага келаётган муаммоли ҳолатлар бўйича ечим таклиф қилганида вазият бошқача бўлиши мумкин эди.

 Масалан, аҳоли маблағларини ҳимоялаш учун “Эскроу” тизими жорий этилиши керак эди. Бу – улуш киритиш асосида уй-жой қурилаётганда уй-жой учун қилинган тўлов турар-жой битганидан кейин тўланадиган тизимдир.

Яна бир мавзуга ҳам тўхталмасак бўлмайди. Пенсия жамғармасининг фаолияти замонга мослашиши зарур. Мамлакат аҳолисининг ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ энг муҳим манбаларидан бўлган бу тизим шаффоф ишлаши долзарб аҳамиятга эга. Маблағларни бошқаришда фуқаролар, пенсионерлар иштирок этиши керак. Маблағлар паст ставкада қайта ҳисобланиши ҳам муаммоли ҳолат. Аслида жамғариб борилаётган маблағларни пенсионернинг ўзи бошқариш имкониятига эга бўлиши керак.

Вақт ажратиб интервью берганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.

– Сизларга рахмат!

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғбек Иноятов: "ПАРТИЯМИЗ ҒОЯЛАРИ ҲАММА УЧУНДИР!"