Ҳукуматда бир қатор раҳбар ходимлар лавозимидан озод қилинди
Ҳукумат қарорига биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бир гуруҳ ходимлари эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди.
Ҳукумат қарорига биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бир гуруҳ ходимлари эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди.
Жумладан, Джахангир Абдусаламович Тургунов Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятининг мудири лавозимидан, Баходир Давронович Алиханов ҳамда Фахриддин Фазилжанович Каимбаев мазкур котибият мудирининг ўринбосари лавозимларидан бўшатилди.
Шохрух Якубаевич Сулайманов эса Вазирлар Маҳкамаси Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармасининг Ташқи алоқаларни ривожлантириш, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги, шартномаларни экспертизадан ўтказиш бўлими мудири лавозимидан озод қилинди.