Украина армиясини молиялаштириш учун 27 миллиард доллар етишмаяпти
Украина Президенти Владимир Зеленский Киевда ўтказилган “хоҳловчилар коалицияси” саммити якунига бағишланган матбуот анжуманида мамлакат мудофаа соҳасида жиддий маблағ танқислигига дуч келаётганини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Қуролли кучларни молиялаштириш учун давлат бюджетидаги камомад 27 миллиард долларни ташкил этмоқда. Мудофаа вазирлиги томонидан йил учун ажратилган молиявий ёрдам ва бюджет маблағи августгача тўлиқ сарфлаб бўлинди.
Етакчи чиқиши давомида Россия армияси тактикасига ҳам тўхталиб, зарба нафақат ҳарбий объектлар, балки муҳим фуқаролик инфратузилмасига ҳам берилаётганини қўшимча қилди. Яъни, шифохона, мактаб ва турар-жой бинолари нишонга олиниши оддий аҳолига қарата йўналтирилган тажовузкор ҳаракатнинг бир қисмига айланиб қолган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА