Тошкент вилоятидаги Угом дарёсида слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати ва назорат-синов мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Ўтказилган мусобақалар якунида ўз йўналишида Алибек Темиргалиев ва Жонибек Темиргалиев ғолиб чиққан бўлса, Анвар Клевлеев, Абубакр Буканов, Баркамол Мирзаҳамдамов ва Шаҳобиддин Болтабоев совринли ўринларни эгаллашди.

Назорат-синов баҳслари Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма ҳамда зарур очколарни тақдим этадиган жаҳон ва қитъа чемпионати, Осиё ўйинлари, жаҳон кубоги босқичларида қатнашадиган таркибни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон чемпионати ва назорат-синов мусобақалари 23 апрелгача давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА