Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида жойлашган Сафарбарлик чақирув резерви баталионида маънавий-маърифий йўналишда муҳим учрашув ўтказилди.

“Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда “Экстремизм ва террорчилик – жамият барқарорлигига таҳдид” мавзуларида ташкил этилган тадбирнинг асосий мақсади ёш ҳарбий хизматчилар ва баталион ходимларини бугунги кунда инсоният олдида турган энг катта хавфлардан бири – диний радикализм ва террорчилик ғояларидан асраш, уларга қарши маърифий иммунитетни кучайтиришдан иборат бўлди.

Тадбир Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгашининг ташаббуси билан ўтказилди. Унда Гулистон ҳарбий прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Терроризмга қарши курашиш бошқармаси масъул ходими, Мудофаа вазирлиги фахрийлар ишлари бўйича вилоят Кенгаши ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши вакиллари иштирок этишди.

Учрашув интерфаол тарзда ташкил этилди. Мутахассислар маърузалари экстремизм ва террорчиликнинг тарихий ҳамда замонавий кўринишлари, уларнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида бўлди. Тақдимотлар орқали ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган хавфли контент ва манипуляция усуллари намойиш этилди. Шунингдек, ҳақиқий ҳаётдан олинган мисоллар таҳлил қилиниб, радикаллашувнинг босқичма-босқич содир бўлиши ва унинг огоҳлантирувчи белгиларини аниқлаш йўллари муҳокама этилди.

Ёшлар учун бу мулоқот ўзига хос тажриба мактаби бўлди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, амалий маслаҳатлар билан танишдилар. Шунингдек, уларга  маърифий материаллар, брошюра ва йўриқномалар тарқатилди.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Азизбек Раҳмонов тадбир ҳақида фикр билдириб, жумладан шундай деди:

– Бугунги дунёда энг катта таҳдид – қурол эмас, балки ёт ғоялардир. Ёшларимиз уларга қарши маърифий жиҳатдан тайёр туриши зарур. Шу боис биз ҳар бир учрашувни тарғибот эмас, балки ҳаётий сабоқ сифатида ташкил этамиз. Бугунги тадбирда ҳарбий хизматчилар радикаллашувнинг аниқ белгиларини билиб олдилар, ўзларини ҳимоя қилиш йўлларини ўрганишди. Биз учун энг муҳим мақса  ҳар бир ёшни маънавий барқарор, миллий қадриятларимизга содиқ инсон қилиб тарбиялашдир.

Учрашув якунида иштирокчиларга қатор тавсиялар берилди. Жумладан, баталион ичида мунтазам маърифий сессиялар ўтказиш, қисқа визуал профилактик материаллар тайёрлаш, психологик ёрдам ва маслаҳат каналларини йўлга қўйиш, ҳуқуқий билимни ошириш, шунингдек, оила ва маҳалла билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учрашув интерфаол тарзда ўтказилди