ФОТОРЕПОРТАЖ
Учкўприк туман электр таъминоти корхонасида подстанциялар, юқори ва паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларида технологик йўқотишларни камайтириш, ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига барҳам бериш юзасидан амалга ошириладиган ишлар тақдимоти бўлиб ўтди. Унда “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарияти ва барча туман ҳамда шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиқлари, маҳалла фаоллари иштирок этди.
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ бош директори Азизбек Сайдалиевнинг қайд этишича, Учкўприк туманида жорий этилаётган тажриба юқори кучланишли электр узатиш тармоғидан тортиб, мансублик чегарасигача бўлган барча тармоқ ва қурилмаларни қамраб олади. АСКУЭ тизимидан олинган дастлабки таҳлилларга асосан ҳудудларда ташкилий ва техник тадбирлар амалга оширилади.
Тажрибадан асосий кўзланган мақсад аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини сифатли, барқарор электр энергияси билан таъминлаш ва бу борада самарадорликка эришишдан иборат.
[gallery-21650]
Маълумот ўрнида, айни вақтда Учкўприк туманида “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг барча шаҳар ва туманларидан жалб этилган 300 дан ортиқ малакали мутахассисларидан ташкил топган 40 дан ортиқ бригадалар иш фаолиятини олиб бормоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА