Яқинда “Ватанпарвар”чилар томонидан янгидан барпо этилган жаҳон стандартларига тўла мос келувчи уч конфигурацияли картодром фикримизнинг ёрқин исботи бўла олади.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, эртамиз эгаларини спортга қизиқтириш, уларнинг салоҳияти ва интилишларини юзага чиқаришда алоҳида ташаббус кўрсатиб келаётгани қувонарлидир.

Бундай хайрли ишларга Президентимизнинг 2020 йил йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва омммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони катта туртки берди. 

“Ватанпарвар” ташкилотининг техник ва амалий спорт турлари таркибига кирувчи авторалли ва мотокросс спорт мусобақаларини тизимли ўтказиш орқали спорт туризми ривожлантирилади. Учқўрғон туманидаги ўқув спорт техника клуби тасарруфидаги 1,70 гектар ер майдонида бошланган қурилиш ишлари натижасида тез орада картодромда ҳакамлар ва тиббиёт ходимлари хоналари, ўғил ва қиз болалар кийиниш ва ювиниш хоналари, картингларни таъмирлаш устахоналари барпо этилди. 

Мавжуд 870 метрдан иборат картодром ҳудудидан қўшимча 0.50 гектар ер майдони сотиб олиниб, халқаро талабларга жавоб берадиган умумий узунлиги 1050 метр бўлган уч йўналишли (1-йўналиш 831 метр), (2-йўналиш 825 метр), (3- йўналиш 855 метр) янги замонавий картодром қайта бунёд қилинди. 

Эътироф этиш жоиз, Марказий Осиёда ягона бўлган ушбу халқаро картадромда спортчилар учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган. Демакки, халқаро картинг мусобақаларини ўтказиш учун шай ҳолатда.

Янги картодромда республика ва халқаро даражадаги спорт мусобақаларини сифатли ва тизимли ўтказиш, шунингдек, Наманган вилоятида спорт туризмини ривожлантириш мақсадида “Картинг пойгаси” бўйича вилоят ҳокими кубоги учун халқаро мусобақа ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

photo_2020-10-04_18-07-53 (2).jpg

photo_2020-10-04_18-07-53.jpg

photo_2020-10-04_18-07-54.jpg

photo_2020-10-04_18-07-56.jpg

photo_2020-10-04_18-07-57.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқўрғонда Марказий Осиёда ягона бўлган жаҳон стандартидаги картодром қурилди