Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов фаолиятида турли муаммоларга дуч келаётган тадбиркорларни қабул қилди.

Мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан улар ўртага ташлаган масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Учрашувда тадбиркорлар асосан ўз бизнесини йўлга қўйиш учун ер ажратиш, фаолиятини кенгайтириш учун тижорат банкларидан кредит маблағи олиш, фермер хўжалигини қайта тиклаш, иссиқхона барпо этиш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун дастур лойиҳасига киритиш каби масалаларда мурожаат этди.

– Ер сўраб мурожаат этаётган тадбиркорларимиз шуни тўғри тушунишлари керакки, бино-иншоот ёки иссиқхона қуриш учун ҳам, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун ҳам суғориладиган ерлар ажратилмайди, – дейди вилоят раҳбари. – Ёки фермернинг, тадбиркорнинг маҳсулот етиштириб турган ер майдонини қайтариб олиб, сизларга беролмайман. Фойдаланилмай турган ер майдонларимизга сув чиқариб, қайта обод қиламан, маҳсулот етиштираман, бизнесимни ривожлантираман, десангиз бунинг йўриғи бошқа. Бу масалани мутасаддилар билан биргаликда ечиб берамиз.

Тадбирда вилоят ҳокими элликдан ортиқ тадбиркорнинг муаммоларини тинглаб, ечимини топишга кўмаклашди. Жумладан, Шеробод туманидаги “Асланбек” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Қурбонов М-39 магистрал йўли ёқасида экотуризм мажмуасини барпо этмоқда. Ҳозиргача тадбиркор бу ерда 900 миллион сўмликка яқин иш бажарган. Лекин, “Алоқабанк”нинг вилоят бошқармаси бир миллиард сўмлик кредит маблағи ажратишни орқага сурмоқда.

– Уч ойдан буён тижорат банки бу масаламизнинг ечимини топмаётган эди – дейди ёш тадбиркор А.Қурбонов. – Учрашувда вилоят ҳокимига ушбу муаммомизни айтдик. Масала жойида муҳокама этилиб, ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқ берилди. Узоғи билан беш иш кунида тижорат банки кредит биз сўраган маблағни берадиган бўлди.

Учрашувда тадбиркорлар ўртага ташлаган масалаларнинг аксарияти жойида ечимини топди. Ҳал этилиши вақт талаб этиладиган муаммоларни ечиш учун муддат белгиланиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч ойдан буён ҳал этилмаган кредит вилоят ҳокими қабулида ечимини топди