Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг уч ойида ер участкаси ҳамда кўчмас мулк объектларига кадастр паспортини шакллантириш учун жисмоний ва юридик шахслардан 9 минг 239 та мурожаат қабул қилинди.

Бу ҳақда ЎзАга хабар берган Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Беҳрўз Сафаровнинг маълум қилишича, айни пайтда соҳада аҳолига ўнга яқин электрон шаклда давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Бу жараёнда ҳар бир мурожаат Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон кўринишда қабул қилиниб, ижроси таъминланаётир.  

Ер майдони ва кўчмас мулк объектларига кадастр паспортини шакллантириш юзасидан қабул қилинган мурожаатларда 119 та объектнинг ҳуқуқий ҳужжати асли тақдим этилмагани учун Давлат хизматлари марказлари бекор қилган. 2 минг 663 тасида низоли ҳолатлар борлиги, кўрсатилган ер майдони қишлоқ хўжалиги сувли ер майдонида тургани, олди-сотди шартномада манзил нотўғри кўрсатилгани сабабли рад этилган. 319 тасига техник ходимлар тайинланиб, 309 тасининг тўлови кутилмоқда. 5 минг 829 тасига кадастр паспорти тайёрлаб берилган.  

– Кадастр ҳужжатини тайёрлаш бўйича Термиз шаҳри аҳолисидан 1 минг 605 та ариза қабул қилиниб, бу масалада вилоят маркази аҳолиси пешқадамлик қилди, – дейди Беҳрўз Сафаров. – Ангор туманида 488, Бандихонда 161, Бойсун туманида 189, Деновда 1 минг 146, Жарқўрғонда 519, Музработ туманида 381 жисмоний ҳамда юридик шахс ер ва кўчмас мулк иншоотига эгалик ҳуқуқини қўлга киритди. Олтинсойда 172 та, Қизириқда 262, Қумқўрғонда 816 та, Сариосиё туманида 859 та, Шерободда 431 та, Шўрчида 761 та, Термиз туманида 952 ва Узун туманида 497 та ер участкаси ҳамда кўчмас мулкка кадастр паспорти тайёрлаб берилди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч ойда қанча кадастр паспорти тайёрланди?