Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича "Париж-2024" Олимпия ўйинлари учун жаҳон лицензион турнири ўтказилмоқда.

Унда эркин, юнон-рум ва аёллар кураши вакиллари Олимпиада йўлланмаси учун рақобатлашмоқда. Мусобақанинг илк кунида юнон-рум кураши бўйича беллашувлар ташкил этилди. Икки ҳамюртимиз Маҳмуд Бахшиллоев ва Жалгасбай Бердимуратов саралаш босқичида ўз иштирокларини якунлади ва Олимпиада учун сўнгги имкониятни қўлдан бой берди.  

Маълумот учун, "Париж-2024" Олимпиадасининг юнон-рум кураши баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси Исломжон Баҳромов (-60 кг), Арам Варданян (-77 кг) ва Рустам Ассакалов (-97 кг) каби полвонлар билан қатнашади.  

Бугун, 10 май куни аёллар кураши бўйича Шоҳида Аҳмедова (-53 кг), Лайлохон Собирова (-57 кг) ва Набира Эсенбаева (-68 кг) йўлланма учун кураш олиб боради.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч нафар вакилимиз "Париж-2024" йўлланмаси учун беллашади