Дўстим қўнғироқ қилганида соат Тошкент вақти билан тунги 1:00 эди.

Гапларидан хавотирга тушдим. У чуқур хўрсиниб, бир муддат жим бўлди ва баттар ваҳимага солганча давом этди:

Тасаввур қил, ўлим одамнинг қиёфасига кирганга ўхшайди. У кўз олдингда юрса, гапирса, нафас олса, ғалати бўлар экансан. Шунақа одамларнинг бирортасидан юқтирдим, деб ўйлаяпман... Ота-онамга айтолмайман. Хавотир олишади. Сенга ҳам айтмоқчи эмасдим, лекин... қўрқаяпман. Қўшнимнинг аҳволи меникидан баттар. Улар канадалик. Бутун оиласи билан юқтиришган. Касалхонага опкетишмаяпти. Айтишларича, ўлимдан қўрқишга ҳали вақт бор экан (!)

Гапираётиб, тўсатдан овози бўғилди...

Икки мингинчи йилнинг апрелида Курантнинг остида уришганимиз эсингдан чиқмагандир?..

...У билан охирги марта йигирма йил олдин тортишиб қолган эдик. Кейин у бутунлай кетди. Ўша бўйи қайтиб кўрганим йўқ. Фақат телефонда гаплашамиз. Деярли ҳар ой. Кейинги йигирма йилда бирор марта ҳам баҳслашмадик. Чунки у мақсадига етган эди. Мен баҳсда ютқазган эдим (баҳслашган рақибнинг назарида, албатта).

- Буни ёз, — деди гапининг охирида.

- Ёзмайман. Шарт эмас. Энди нима қиласан, бирор чораси борми?

Тавсияларига кўра, ўзимни ўзим даволаяпман. Лекин фойдаси бўлмаяпти... Ёз. Илтимос. Қандай айтаётган бўлсам, шундайлигича ёзавер. Мен ҳақимдаги тасаввуринг аллақачон ўзгарганини ёз, деяпман. Ҳозир ночор аҳволга тушгани учун гапираяпти дема. Имконият ёки имтиёз ўрнида кўрмасдан, шунчаки, ёз – вассалом.

Ўтган вақт ичида худди дўстим билан бўлгани каби анъанавий ватанпарварлик ҳақида кечган кўп баҳсларга гувоҳ бўлдим. Деярли баҳслашмадим. Ахир, ҳеч кимни ватанпарварликка даъват қилиб бўлмайди (гарчи бу туйғу жадидларга шаҳидлик мақомини берган бўлса ҳам). Ўзбекистон фуқароси истаса, юртдан чиқиб кетиши мумкин. Унинг бу ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг VII боб (Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар), 28 моддаси билан белгилаб қўйилган.

Орадаги баҳсларда ватанпарварлик туйғуси ҳозир эскирган, ўзга юртларни ихтиёр этиш янги асрга хос қарашларни ифодалайди... қабилидаги фикрларни эшитиб, ўзимча, норози бўлар эдим. Бошқа элларда яшаш истаги ҳамма замонларда ҳам ҳаётга янгича бир қараш ифодаси ўлароқ одамни фаровон юртларда яшашга ундаб келган. Тарихда бунга мисоллар жуда кўп.

Сайру саёҳат ҳавоси одамзод учун янги бўлмаганидай, ватанпарварлик ҳисси ҳам ҳеч қачон эскирмайди. Шоир айтади: муҳаббат ўзи эски нарсадир, ҳар бир қалб уни “янғиртар”. Лекин бу “янгиламоқ” тушунчасини ватан муҳаббатига нисбатан ишлатиб бўлмайди. Яъни, ватанга муҳаббат ўзи бир эски туйғу, уни ҳар бир фуқаро янгилайди, дейиш мумкин эмас. Ватан ҳисси қон билан кириб, жон билан чиқади. Фақат, баъзилар айни туйғуни ўла-ўлгунларича ҳис қилолмай ўтадилар. Худдики, тўпроқнинг айрим тури кўп ишлов талаб қилгани сингари...

Дўстим кеча йигирма йил олдинги гапларни эслатиб, хулоса қилди: келганим учун пушаймон эмасман, аммо хулосани анча олдин чиқарганман – ўшанда ноҳақ эдим. Айниқса, остонангда ўлим шарпасини сезсанг, болаларинг кўзингга кўринса, иссиғинг чиқиб турганида ҳам касалхонага қабул қилмасалар... Ижтимоий фаровонлик деган тушунчанинг бир бурда нончалик қадри қолмаган бўлса – жиддий ўйлар экансан одам. Қўшнимнинг аҳволи нима кечаётганини ҳеч ким билмайди. Тушунаяпсанми, бизга нафас етмай қолишига ҳали бироз вақт бор экан! Бизда тиббий суғурта йўқ. Етмиш-саксон минг долларимиз ҳам йўқ. Бу – бор гап.

Ярим тунда кўнглимдан дўстим чеккан оғриқнинг тескариси кечди: ҳозир у мендан кўра ватанпарварроқ. У она юртга мендан кўра садоқатлироқ ҳозир. Ўзбекистоннинг мен паришонлик билан ўтказаётган баҳорини, ёзини, кузларини, неча ойлардан бери мен сер солиб қарамаган кўм-кўк осмонини, қўшиқда айтилганидай юрадиган булутларини, бот-бот, аммо сездирмасдан бадр бўладиган ойини, тоғларини-ю, кенгликларини у мендан кўра кўпроқ яхши кўради аслида.

Кимдир ўзича, хавфли касалликдан соғайиб, касалхона остонасида соғлиқни сақлаш вазиридан бир даста гул олган юртдошининг қучоғидаги ўша гулга қараб, шунча бўлди, бўлди-да, энди гул нима керак, дейиши мумкин. Лекин у билмайди-ку (чунки гул унинг қучоғида эмас), илдизи тупроқда қолган бу бир дасту гул, эҳтимол, ота-онанинг рамзидир. Илдизи тупроқда қолган бу бир даста гул, эҳтимол, қуёшнинг ердаги шаклидир. Илдизи тупроқда қолган бу бир даста гул, эҳтимол, Ватан тимсолидир. Буни ҳам дўстим биздан кўра теранроқ, чуқурроқ ҳис қилади.

Шу кўйи тонг отди. Қўшиққа айланган қадим мақолнинг оҳанги қулоқларимдан кетмай айланаверди. У куй қаерлардандир келаётганга ўхшарди. Ўрнимдан туриб, ёза бошладим...

Дарбадар кезмаса ким – юрт қадрин билмас эмиш.
Мусофир бўлмагунча – мусулмон бўлмас эмиш.

Нурулла Нарзуллаев

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
У билан охирги марта йигирма йил олдин тортишиб қолган эдик
Маданият
12:50 / 22:04:2020