Хўш, бу кимларга ва қандай ажратилади?
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Шаҳноза Маматуропова айни шу мавзуда “Туронбанк” АТБ Кичик ва ўрта бизнес департаменти директори Акмал Муаззамов ва банкнинг Чакана бизнес департаменти директори Элдор Ваҳобовлар билан суҳбатлашди.
– Ўтган йили давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқоти давомида жуда катта ва тарихий қарорларни қабул қилиб, бизнес эгалари учун жуда қулай имкониятларни очиб берганди. Яъни, 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилиши, 100 миллион сўмгача гаровсиз тақдим этилиши, талаби пасайтирилган револьвер кредитлар, 500 миллиондан 1 миллиард сўмгача бўлган кредитлар, экспортёрларга, 1,5 миллиард сўмгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ва ҳоказо. Бу бўйича “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки қандай янги маҳсулотларни ишлаб чиқди. Аслида бу кредитлар кимларга ва қандай ажратилади?
–Бугунги кунда “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки давлатимиз раҳбарининг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ юридик шахсларга “Менинг бизнесим” номли кредит турини таклиф этмоқда. Унинг доирасида ишбилармонлар 100 миллион сўмдан 1,5 миллиард сўмгача молиявий кўмак олишлари мумкин.
Хусусан, камида бир йил мобайнида фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик шахсларга “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратмоқда. У 24 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 84 ойгача расмийлаштирилади.
Шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектлари “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки орқали 36 ойгача бўлган муддатга 150 миллион сўмгача гаров талаби пасайтирилган револьвер кредитларини олишлари мумкин. Агарда уларнинг сўнгги 12 ой мобайнидаги айланма маблағлари миқдори 200 миллион сўмдан ошиб, камида тўрт нафар фуқарони доимий иш билан таъминлаган бўлишса, бунда лимит 500 миллион сўмгача кўтарилади.
Бундан ҳам қулайи “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки охирги 12 ой давомида айланма маблағлари миқдори 500 миллион сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ва камида беш нафар кишини доимий иш билан таъминлаган ишбилармонларга 24 ойгача бўлган муддатга имтиёзли давр бериб, 84 ойгача 1 миллиард сўм кредит ажратади. Қолаверса, 1,5 миллиард сўмгача бўлган кредити тури ҳам мавжуд. Бунинг учун улар 24 ойдан ортиқ вақт мобайнида фаолият кўрсатаётган бўлишлари, охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача етиши ва энг камида ўн нафар кишини доимий иш билан таъминлаган бўлишлари керак.
– Айтингчи, бу кредитлардан экспортёр корхоналар ҳам бирдек фойдаланишлари мумкинми?
– Албатта, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи экспортёрлар учун “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки 36 ойгача бўлган муддатга револьвер кредитларини ҳам тақдим этмоқда. Бунда тадбиркорнинг охирги 12 ой давомидаги айланма маблағлари миқдори 500 миллион сўмдан зиёд бўлиши керак. Шу билан бирга камида тўрт нафар кишини доимий иш билан таъминлаш талаб этилади.
Қайд этишим лозим, бу барча кредитлар саноат, хизматлар кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш, ишлаб чиқариш биноларини қуриш каби йўналишларда ўз тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилаётган ёки кенгайтираётган тадбиркорларга тақдим этилади. Жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки 150 нафардан зиёд мижозларга қарийб 15 миллиард сўмлик шу турдаги кредитларни расмийлаштирди.
Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки бугунги кунда ўзининг ишончли ва фаол ҳамкорлари бўлган Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги – JICA каби халқаро молия институтлари “Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш”, “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжирини яратиш”, “Чорвачиликни ва туризмни қўллаб-қувватлаш” каби йўналишлар бўйича хорижий кредит линияларини ўзлаштириб, тадбиркорларга ажратиб келмоқда.
– Шу ўринда яна бир савол, жорий йилнинг апрель ойида давлатимиз раҳбари Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди. Унда банклар ва тадбиркорлар ўртасида янги тизим ишга туширилиши ҳақида сўз борди. Яъни, эндиликда қанча кўп иш ўрни яратган тадбиркорга белгиланадиган кредит фоизлари шунча пасайтирилади. Айтингчи, бу борада қандай ишлар амалга оишрилмоқда?
– Жуда ҳам ўринли савол бўлди. “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки янги фаолият бошлаётган, лойиҳасини кенгайтириш ҳаракатида юрган, айланма маблағларни тўлдириш истагида бўлган ҳамда асосий восита сотиб олишни режа қилаётган ишбилармонлар учун “Самарали бизнес” кредит маҳсулотини ҳам тақдим этмоқда.
Унинг афзаллиги шундаки, энди ишбилармонлар ташкил этган янги иш ўринлари сонига қараб паст фоиз ставкаларида кредит олишлари мумин бўлади. Хусусан, 20 тадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратган кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун кредит фоизларида қуйидагича имтиёз берилади:
- Миллий валютада – 2 фоизгача
- Хорижий валютада – 1 фоизгача
- 25 тадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратган йирик тадбиркорлар учун кредит фоизларида қуйидагича имтиёз берилади:
- Миллий валютада – 4 фоизгача
- Хорижий валютада – 2 фоизгача
Мазкур “Самарали бизнес” кредитнинг максимал миқдори миллий валютада 10 миллиард сўмгача, хорижий валютада эса 1 миллион АҚШ долларигача. Муддати эса “айланма маблағларни тўлдиришга” 18 ойгача, “асосий восита сотиб олишга” 36 ойгача. Шунингдек, молия муассасаси мавжуд банк тарифларига ҳам бир қатор қулай чегирмаларни тақдим этмоқда. Яъни, 25 тадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратган тадбиркорларга 50 фоиздан 100 фоизгача чегирма бор.
Албатта, айни вақтда юридик шахслар қатори ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган жисмоний шахслар учун ҳам Президентимиз томонидан кенг имкониятлар яратилмоқда. Хўш, “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки бу борада қандай янгиликларни амалга оширмоқда?
“Туронбанк” АТБ Чакана бизнес департаменти директори Элдор Ваҳобов бу борадаги саволларга жавоб берди.
– Туронбанк” акциядорлик тижорат банки давлатимиз раҳбарининг “2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Бизнесга биринчи қадам” ва “Бизнесим мақсадим” номли кредитларни ҳам фуқароларга тақдим этмоқда. Унга кўра, 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ижтимоий солиқ тўлаб ўзини ўзи банд қилгани тўғрисидаги маълумотнома орқали 12 ойгача бўлган муддатга ҳеч қандай бошланғич тўлов ва расмий даромадсиз 5 миллион сўмгача кредит олишлари мумкин. Микроқарз олаётган фуқаро кредит олиш даврида жорий муддати ўтган қарздорликлари, қарздор томонидан аввал олган ва сўндирилган кредитлари бўйича муддати 60 кундан кечиккан ҳолати бўлмаслиги лозим. Гаров таъминоти сифатида эса суғурта полиси ва учинчи шахс кафиллиги талаб этилади. Жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки 2 минг 615 нафар мижозга 13 миллиард 650 минг сўмлик шу турдаги кредитни расмийлаштирди.
Бундан ташқари, Туронбанк ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётганларга “Бизнесим мақсадим” номли кредитни ишлаб чиқди. Бунда солиқ органлари орқали ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ҳеч қандай бошланғич тўловсиз 17 миллион сўмгача кредит олишлари мумкин бўлади. Хусусан, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа йўналишлар учун 36 ойгача бўлган муддатга 12 ойлик имтиёзли давр билан, балиқчилик, иссиқхоначилик, боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланиш учун 84 ойгача 36 ойлик имтиёзли давр билан ажратилади.
Ҳар қандай муваффақиятли бизнес лойиҳанинг ортида меҳнат ва қўллаб-қувватлов ётади. Бугун берилган имкониятлар албатта эртага ўз натижасини кўрсатиши аниқ. “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки эса бу борада барчага бирдек молиявий ёрдам қилишга доим тайёр. Ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагида бўлган, томорқасидан даромад олишни мақсад қилган ёки бизнесини янада ривожлантиришни режа қилган барча юртдошларимизни “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкига таклиф этамиз. www.turonbank.uz расмий сайти ёки 1220 қисқа рақами орқали банк манзиллари ва бошқа қўшимча маълумотларни олишингиз мумкин.
Суҳбатнинг видео формати TuronBank Media YouTube каналида.
Бизнесга биринчи қадамни Туронбанк билан ташланг!
Реклама ҳуқуқи асосида
Шаҳноза Маматуропова,
ЎзА