Турон яккакурашини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Пойтахтимиздаги Спорт вазирлиги биносида ўтказилган йиғилишда турон яккакураш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Спорт вазири ўринбосари Ш.Маҳмудов, “Turon World Cup” мусобақаси ташкилотчилари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этган йиғилишда турон яккакурашининг бугунги ҳолати, уни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, спортчилар захирасини шакллантириш, мураббийлар малакасини ошириш, ҳудудларда спорт турини янада ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Turon World Cup” халқаро мусобақасининг турон яккакурашини оммалаштириш ва унинг халқаро нуфузини оширишдаги муҳим аҳамияти қайд этилди.
Йиғилиш якунида турон яккакурашининг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Т.Рўзиев,
ЎзА