Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлар гуруҳининг Туркманистонга келиши Туркманистон ҳукумати томонидан маъқулланган.

Қирғизистоннинг "Кабар" ахборот агентлиги хабар беришича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлар гуруҳининг Туркманистонга келиши Туркманистон ҳукумати томонидан маъқулланган. Бу ҳақда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси матбуот хизмати хабар тарқатди.

«ЖССТ ва Туркманистон ҳукумати сўнгги ҳафтада мамлакатга бориш билан боғлик логистика муаммосини ҳал этиш бўйича иш олиб борди. ЖССТ гуруҳи июлнинг бошларида Туркманистонга жўнайди», деди 25 июнда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси.

19 июнда Туркманистон ташқи ишлар вазири ЖССТ мутахассислари миссиясининг Туркманистонга ташрифи июль ойининг бошларида амалга оширилади, деб баёнот берган эди. Ушбу ташрифда халқаро экспертлар Туркманистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятни ўрганади.

Туркманистон ҳукумати мамлакатда COVID-19 билан касалланиш ҳолати қайд этилмагани ҳақда баёнот берган. Давлатга қарашли оммавий ахборот воситалари коронавирус ва глобал пандемияни ёритмаяпти.

Ҳозирда Туркманистонда COVID-19 симптомларига ўхшаш касаллик тарқалгани кузатилмоқда. ЖССТнинг халқаро экспертлар гуруҳи ташрифи давомида Туркманистонда COVID-19 билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиши кутилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркманистон ЖССТ экспертлари миссияси ташрифини маъқуллади
Хориж хабарлари
11:04 / 27:06:2020