Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилишида давлат статистика қўмитаси раиси Довлетгелди Омонмуҳаммедов 2022 йил декабрь ойида бўлиб ўтган аҳолини рўйхатга олиш натижасини эълон қилди, деб хабар берди “TДХ” давлат ахборот агентлиги.
Маълумотга кўра, Туркманистонда айни пайт 7 миллион 57 841 киши рўйхатга олинган.
Мари вилоятида 22,9 фоиз (1 616 246), Дашҳоузда 22 (1 552 725), Лебапда 20,5 (1 446 857), Ашхободда 14,6 (1 030 445), Ахалда 12,5 (882 230) ва Олқон вилоятида 7,5 (529 338) фоиз фуқаро истиқомат қилмоқда.
Аҳолининг “ярмидан кўпини” аёллар ташкил қилади. 47,1 фоиз шаҳарда, 52,9 фоиз қишлоқда яшайди.
“Хроника Туркменистана” нашри Омонмуҳаммедовга таяниб маълум қилишича, мамлакатда 2012 йилга нисбатан турар-жой бинолари сони 12,4 фоиз ошган. 2022 йил республикада 1 005 671 шундай иншоотлар қайд қилинган.
Илгари Туркманистон аҳолиси сони ҳақида расмий маълумот эълон қилинмаган, турли манбалар рақамларни турлича баҳолаб келган.