У айни дамда “Эл-юрт умиди” жамғармасининг стажировка ўташ дастури доирасида Туркия Республикасида бўлиб турибди.

Туркиянинг Сулаймония​ кутубхонасида Ибн Синонинг алоҳида номлардаги 263 та асари мавжуд, уларнинг қўлёзма нусхалари сони эса 600 тага етади. Баъзилари кичик рисолалардир.​

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти илмий ходими Фахриддин ИБРАГИМОВ ЎзА мухбирига маълум қилди.

У айни дамда “Эл-юрт умиди” жамғармасининг стажировка ўташ дастури доирасида Туркия Республикасида бўлиб турибди. Институт илмий ходими ушбу мамлакат кутубхоналарида сақланаётган Ибн Сино илмий мероси қўлёзма нусхаларини тадқиқ қилмоқда.

Тадқиқотчи илмий изланишларнинг дастлабки натижаси сифатида Туркиянинг Сулаймония кутубхоналарида сақланаётган Ибн Сино асарлари таснифини келтириб ўтди.

photo5249331986227637640.jpg

Фахриддин Ибрагимовнинг қайд этишича, Туркиянинг Сулаймония кутубхонаси Ибн Синонинг бизгача етиб келган барча асарларини ўзида жамлаган ягона кутубхонадир. Бу ерда сақланаётган Ибн Сино асарлари орасида XI асрга тааллуқлилари ҳам бор. Ўша кезларда мусулмон дунёсида араб тили илм-фан тили сифатида кенг истеъмолда бўлган. Шу боис Ибн Синонинг деярли барча асарлари араб тилида ёзилган.

Сулаймонияда сақланаётган Ибн Сино қўлёзмаларидаги каллиграфия, миниатюра, расм ва муқовалар бебаҳодир.

Кутубхонада Ибн Синонинг алоҳида номлардаги 263 та асари мавжуд, уларнинг қўлёзма нусхалари сони эса 600 тага етади. Баъзилари кичик рисолалардир.

Сулаймонияда сақланаётган Ибн Сино асарлари фалсафа (89 та), мантиқ (11 та), дин фалсафаси (53 та), тасаввуф (5 та), тил (2 та), адабиёт (12 та), математика (7 та), физика (2 та), кимё (2 та), тиббиёт (58 та), сиёсат (1 та), география (1 та), астрономия (7 та) каби фанларга тааллуқлидир ва буларнинг барчаси 1022 йилдан 1728 йиллар оралиғида кўчирилган қўлёзмалар.

photo5195264163356716284.jpg

Ибн Синонинг кичик асарлари ҳам бўлиб, унда муаллиф ўзининг эпистемология, онтология, теология ва метафизикага оид қарашларини баён қилади. Қомусий олимнинг Абу Райҳон Беруний билан олиб борган ёзишмалари ҳам кутубхона мажмуасидан жой олган.

Табобатга оид асарларига келсак, Сулаймонияда “Тиб қонунлари” асарининг 58 та нусхаси мавжуд. 5 китобдан иборат бу асарнинг усмонли ва лотин тилига қилинган таржималари бор.

Лотин тилидаги таржима 1510 йилга тегишли бўлиб, Ибн Сино китоб муқовасида Гален ва Гиппократ ўртасида тож кийган ҳолда тасвирланган, дейди тадқиқотчи.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Истанбулдаги Сулаймония кутубхонасида кўплаб қўлёзмалар сақланади. Ушбу кутубхона қўлёзмалар мажмуасига Султон Маҳмуд I даврида асос солинган. Бугунги кунда бу ерда 106 та қўлёзма мажмуаси жамланган, ислом динига оид 65 минг жилддан зиёд нодир китоблар сақланади. Бу эса кутубхонани қўлёзмаларнинг халқаро марказига айланишига имкон яратган. Шунингдек, Сулаймония кутубхонаси 2 мингта нодир қўлёзмалар микрофильмини ўз ичига олган архив, қимматли ёзувли лавҳаларига эга. Отиф Афанди, Кўпрли, Нур Усмония, Салим Оғо, Умумий Боязид кутубхоналари ҳам Сулаймония кутубхонаси таркибига киради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркиянинг Сулаймония кутубхонасида сақланаётган Ибн Сино асарлари таснифи эълон қилинди