Ислоҳот ва инвестиция

Айни кунларда Тошкент вилояти Қибрай туманида 240 мегаватт қувватга эга иссиқлик электр станцияси қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2 февралдаги “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ушбу станция қурилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан бир гуруҳ журналист ва блогерлар учун ушбу объектга пресс-тур ташкил этилди. Улар қурилиш жараёни билан танишар экан, мазкур иссиқлик электр станцияси ҳақида мутахассислар билан суҳбатда бўлди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/6uW_nB3QHUA" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги лойиҳа офиси директори ўринбосари Баҳромбек Умарбековнинг маълумот беришича, ушбу иссиқлик электр станцияси қурилиши Туркиянинг “Сengiz Еnerji” компанияси томонидан амалга оширилмоқда.

– Президентимизнинг 2021 йилдаги қарорига асосан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Туркиянинг “Cengiz Enerji”, “Cenergo” компанияси ўртасида инвестиция битими имзоланган, – деди Б.Умарбеков. – Мазкур ИЭС ишга туширилгандан сўнг “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Cengiz Enerji” компанияси ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида имзоланган битимга мувофиқ, ишлаб чиқарилган электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 25 йил давомида кафолатланган тарзда сотиб олади. 4 гектар ер майдонида қурилаётган мазкур янги иссиқлик электр станцияси жорий йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 150 миллион доллар, деб баҳоланган. Мазкур лойиҳа тўлиқ хусусий инвестор томонидан давлат-хусусий шериклик тамойили асосида амалга оширилмоқда.

Хусусий инвестор кадрлар масаласини ҳам ўзи ҳал қилади. Шунга қарамай, бу ерда меҳнат қиладиган ишчиларнинг аксарияти маҳаллий кадрлар бўлади.

– Албатта, сизларни қурилаётган объект билан таништиришдан хурсандмиз, – деди “Cenergo” МЧЖ лойиҳа компанияси директори ўринбосари Жанер Карабай. – Ҳозирги кунда қурилиш ишларида 380 нафар ишчи-мутахассис қатнашаётган бўлса, уларнинг 38 нафари Туркия давлатидан, 342 нафари Ўзбекистон фуқароси. Кўриб турганингиздек, ҳозир бу ерда олиб борилаётган дизайн ишлари 95 фоизга бажарилган. Ишчиларни нафақат Қибрай тумани, балки Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан жалб қилганмиз. Уларнинг ҳар бири ўз йўналиши бўйича меҳнат қилмоқда. Режамиз бўйича шу йилнинг сентябрь ойида электр энергия ишлаб чиқариш ишлари бошланади ва декабрда ишлар якунланади.

Энергетика вазирлигидан маълум қилишича, 2021 йил декабрь ойида Тошкент вилояти Қибрай туманида умумий қуввати 710 мегаваттга тенг бўлган 3 та иссиқлик электр станцияси ишга туширилиши режалаштирилган. Бу юртимизда мавжуд электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларига яна қўшимча 6-7 фоиз янги қувват қўшилади, деганидир.

– Жорий йил энергетика соҳасида 10 та энг йирик инвестиция лойиҳаси амалиётга татбиқ этилмоқда, – деди энергетика вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Эльмира Бекмуродова. – Тизимда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳақида халқимиз ва кенг жамоатчилик вакилларини хабардор этиш учун вазирлигимиз томонидан бир қатор пресс-турлар ташкил этиш кўзда тутилган. Тошкент вилояти Қибрай туманида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ иссиқлик электр станциясини қуриш ишлари билан таништириш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун уюштирилган тадбир ҳам улардан биридир.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, Ёқуб Мелибоев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркиянинг “Сengiz Еnerji” компанияси 240 мегаваттли иссиқлик электр станцияни қурмоқда (+видео)