Бу ҳақда Тошкентда ташкил этилган онлайн матбуот анжуманида маълум қилинди.

Маълумки, жорий йил февраль ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи чоғида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Туркия савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқи ўртасида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети Тошкент филиалини очиш юзасидан меморандум имзоланган эди.

Орадан 4 ой ўтиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Университет филиали дуал таълим тизимига асосланган бизнес ва тадбиркорлик йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. Талабалар ўқиш давомида Туркия ва бошқа мамлакатларнинг етакчи компаниялари, таниқли тадбиркорларининг фаолияти билан танишади, электротехника соҳасидаги йирик корхоналар, тўқимачилик, мева-сабзавот кластерларида амалиёт ўтайди. Амалий машғулотлар давомида талабалар турар жой ва овқат билан таъминланади.

Университет талабалари учун тил билимларини ошириш имконияти яратилган. Дарслар инглиз тилида олиб борилади. Шунингдек, улар турк, француз, немис ва хитой тилларини ўрганади.

Бир йиллик ўқиш қиймати 4000 АҚШ долларини (ўқув йили 3 симестрдан иборат) ташкил этади. Биринчи курслар учун грантлар ҳам мавжуд.

Филиал 14 сентябрда иккита – электрон тижорат ва технологияларни бошқариш, халқаро бизнес ва тадбиркорлик таълим йўналиши бўйича фаолият бошлайди.

Ўқиш истагида бўлган абитуриентлар http://cc.uz/16613 ҳаволада келтирилган ариза шаклини тўлдириш орқали рўйхатдан ўтиши мумкин. Кириш имтиҳони 15 август кунига мўлжалланган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети Тошкент филиали очилмоқда