Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф.Тошпўлатов тиббиётда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида хизмат сафари билан Туркияда бўлди.

Ташриф давомида Истанбул шаҳрида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) бўйича бўлиб ўтган халқаро конференция доирасида Туркиянинг кўп тармоқли шифохоналарни бошқариш билан ном қозонган “Sam Yapi Group” компанияси раҳбари билан G2B форматда учрашув ўтказилди.

Мулоқотда компания фаолияти, Туркия ва бошқа хориж давлатларида кўрсатилаётган тиббий хизмат турлари бўйича атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, комания раҳбари келгусида давлат-хусусий шериклик асосида юртимизнинг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида гемодиализ марказларини ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Sam Yapi Group” компанияси ўртасида ушбу лойиҳа бўйича қиймати 10 млн. АҚШ долларилик англашув меморандуми имзоланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркиялик ҳамкорлар билан юртимизнинг икки вилоятида гемодиализ марказлари ташкил этилади