Туркиянинг Баликесир шаҳрида содир бўлган зилзиладан кейинги қидирув-қутқарув ишлари якунланди. Ҳодиса оқибатида 16 та бино вайрон бўлди, бир одам ҳалок бўлди, деди мамлакат ички ишлар вазири Али Эрлиқоя.

— 6,1 магнитудали зилзила натижасида вайрон бўлган бинолардан фақат тўрттасида аҳоли яшайди, — деган мулозим махсус брифингда. — Ер силкиниши бир неча қўшни вилоят, жумладан Истанбулда ҳам сезилди. Қутқарувчилар вайрона остидан тўрт кишини олиб чиқишга муваффақ бўлди. Афсуски, қутқарилган 81 ёшли фуқаро кейинроқ вафот этди.

Табиий офатларни бошқариш бошқармаси (AFAD) хабар қилишича, зилзила ўчоғида яна камида 20 марта силкиниш қайд этилган. Энг жиддий ҳолат Баликесир, Измир, Маниса ва Истанбулда кузатилган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркияда кучли зилзила: 16 та бино қулаб тушди