Туркияда беш юлдузли меҳмонхонанинг 30 нафар мижози касалхонага ётқизилди
Туркиянинг Кушадаси курорт шаҳрида беш юлдузли меҳмонхонада турган 30 киши заҳарланиш гумони билан касалхонага ётқизилди. Маҳаллий ОАВ хабар беришича, кўнгил айниши ва қорин оғриғидан шикоят қилган меҳмонлар тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилган.
Ҳодисадан сўнг Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ҳамда Соғлиқни сақлаш департаментлари мутахассислари мажмуани текшира бошлаган. Лаборатория таҳлили учун емакхонадан озиқ-овқат, таъминот тизимидан сув намунаси олинган. Полиция тергов бошлаган.
С.Раҳимов, ЎзА