Туркия хорижий сайёҳ жалб қилиш бўйича тўртинчи ўринда
“World Population Review” платформаси ҳисоботига кўра, Туркия ўтган йил 60,6 миллион сайёҳ қабул қилиб, хорижий туристлар сони бўйича дунёда тўртинчи ўринга чиқди.
Тадқиқотга кўра, сайёҳлар келиши бўйича Италия, Германия, Буюк Британия ва Мексикадан ўзиб кетган ушбу қардош мамлакатнинг йиллик туризм даромади 56 миллиард доллардан ошди.
Франция рейтингда ҳамон етакчи: мамлакатга ҳар йили тахминан 102 миллион сайёҳ келиб кетади. 93,8 миллион кўрсаткич қайд этган Испания иккинчи, Қўшма Штатлар 73,4 миллион чет эллик меҳмони билан учинчи ўринни эгаллаган.
Соҳа даромади бўйича етакчилик АҚШга тегишли. Ўтган йил “сеҳрли диёр” сайёҳлик хизматидан 215,04 миллиард доллар фойда кўрган.
С.Раҳимов, ЎзА