Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой ҳамда Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунида “Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ўртасида туризм соҳасидаги Келишув баённомаси ва Ҳаракатлар режаси”ни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда икки давлат ўртасидаги авиарейслар сонини ошириш ва сайёҳлар сонини 1 миллион кишига етказиш кўзда тутилган.

– Ўзбекистон тарихий ва маданий бойликлари билан дунёнинг энг муҳим туризм йўналишларидан биридир. Самарқанд, Бухоро ва Хива каби бетакрор шаҳарлар нафақат Марказий Осиё, балки бутун дунё маданий меросида муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари, ўзбек таомлари, анъанавий ҳунармандчилик ва сайёҳлик соҳасидаги ноёб тажрибалари Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ўрнини янада мустаҳкамламоқда, – деди Меҳмет Нури Эрсой.

Меҳмет Нури Эрсой ўтган йилнинг июн ойида бўлиб ўтган олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгаши муносабати билан туризм соҳасидаги муштарак мақсадларни илгари сурган “Келишув баённомаси” имзоланганини таъкидлаб, икки давлат ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни ошириш ва қўшма лойиҳалар ишлаб чиқишга устувор аҳамият берилганини қайд этди.

– Икки давлатда ҳам туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш учун кўплаб имкониятлар мавжуд ва ўзаро туризм ҳамда маданият соҳаларидаги ҳамкорлик ҳозирда энг юқори даражада давом этмоқда. Жумладан, сўнгги йилларда давлатларимиз ўртасида ҳаво қатновида жиддий ўсиш кузатдик. Келажакда иккала давлат ҳиссаси билан бу ўсишнинг давом этишини таъминлаймиз. Келишиб олганимиздек, турли шаҳарлардан мақсадли йўналишларга парвозлар сонини оширамиз ва парвоз режаларига янги йўналишларни киритамиз, ўзаро чартер самолётларини ҳам кўпайтирамиз. Умид қиламанки, ушбу чора-тадбирлар режаси туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга туртки бўлади, – деди Меҳмет Нури Эрсой.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги қардошлик алоқалари азалдан бўлганини, туризм икки давлатнинг муштарак жиҳатларидан бири эканини таъкидлади. Туркиянинг туризм нуқтаи назаридан нодир ва гўзал ўлка эканини, унинг туризм соҳасидаги ривожини яқиндан кузатиб бораётганини ва бу ҳолатнинг Ўзбекистон туризмига ҳам ҳисса қўшишига умид билдирди.

– Ушбу Келишув баённомаси ва Ҳаракат режаси биз қўядиган қадамлар нуқтаи назаридан ниҳоятда муҳим. Шу маънода ўз мақсадларимизни белгилаб олдик ва туризм масканларини боғлайдиган авиақатновларни кўпайтириш; Ўзбекистонда Туркиянинг ва Туркияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини янада кенгроқ тарғиб қилиш; Мотуридий, Нақшбандий ва Бухорий тариқатлари издошларининг Туркия марказий ва шарқий провинцияларида истиқомат қиладиган йирик жамоаларини (умумий 3 млн. атрофида) Ўзбекистонга кенгроқ жалб этиш, музейлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, маданий тадбирларни кўпайтириш сингари таклифларни илгари сурдик. Шунингдек, “Турк қардошлар” дастурини амалга ошириш, давлатларимиз тарихини ўзаро чуқурроқ ўрганиш, ҳамкорликда кино асарлари яратиш; Ўзбекистонда жадал ривожланиб бораётган туризм йўналишлари – экотуризм, экстремал туризм, зиёрат туризмига бағишланган тематик кўргазмалар, фото-кўргазмалар ташкил қилиш; туркиялик сайёҳларнинг Бухородаги 7 та Пир зиёратгоҳларига саёҳатларини йўлга қўйиш; Туркия музейларида Ўзбекистон музей экспонатлари бурчакларини яратиш; Туркиянинг йирик санъат даргоҳлари, парк ва боғларида Ўзбекистон томонидан ЮНEСКО номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган бахшичилик, мақом санъати ва лазги рақси намойишлари, маданий фестиваллар ва “опен-аир” тадбирларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Туркияликлар учун, уларнинг талаб ва истакларига мос туристик маҳсулотлар яратиш мақсадида туроператорлар, рестораторлар, туризм инфраструктурасига сармоя киритадиган компанияларни Ўзбекистонга жалб қилиш; аэропортларда, меҳмонхона, кафе ва ресторанларда турк тилида кўрсаткич белгиларини ўрнатиш, менюлар яратиш, турк туристларига мослаштирилган (таилор-маде) маршрут, экскурсия ва турлар ҳамда давлатлар кулинариясини бирлаштирган ресторанлар ташкил қилиш; туризмнинг турли соҳалари бўйича ўзаро тажриба алмашиш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдик.

Айни пайтда Ўзбекистондан Туркияга 250 мингдан ортиқ, Туркиядан Ўзбекистонга 150 мингдан ортиқ сайёҳ келмоқда. Бу бизнинг имкониятимиз қанчалик юқори эканлигини ва уни қандай ошириш мумкинлигини кўрсатади. Бундан келиб чиқиб, Туркиядан Ўзбекистонга 1 миллион киши, Ўзбекистондан эса 1 миллион киши Туркияга ташриф буюришини мақсад қилган ҳолда иш олиб боришга ҳам келишиб олдик. Бу рақамларга эришсак, маданий бирлигимизни ҳам мустаҳкамлаган бўламиз, – деди А.Абдуҳакимов.

Ўз навбатида, Меҳмет Нури Эрсой Ўзбекистон томонидан билдирилган барча ташаббусларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Вазирлар томонидан Келишув баённомаси ва Ҳаракат режаси имзоланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди