Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия шимоли-шарқида кучли ёмғир ва жала туфайли сув тошқинлари кузатилди

Туркия шимоли-шарқидаги Риза ва Артвин вилоятларида кучли ёмғир ва жала туфайли сув тошқинлари кузатилди.

Ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари бошлаб юборилди, дейилади мамлакат фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарида.  

“Архави дарёси ўзанидан тошган, туманлар маркази ва қишлоқларнинг кўчаларини сув босган. Табиий офат гирдобида қолган одамларни қутқариш ишлари давом этмоқда. Риза вилоятида ҳам ҳолат шундай”, дейилади маҳкама маълумотида.  

Табиий офат ҳудудига етиб келган ички ишлар вазири Сулейман Сойлунинг айтишича, қурбонлар йўқ, бир неча одам жароҳатланган.