23 март куни Туркия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи, армия генерали Яшар Гулер раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга хабар берди
Ташриф давомида Туркия делегацияси раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош шатби раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Туркия делегацияси вакиллари Тошкентдаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриши, шунингдек, «Термиз» полигонида ўтказилаётган ўзбек-турк қўшма тактик ўқувларини кузатиши кутилмоқда.