Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

Таъкидланишича, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти биолабораториясида “Калифорния қалқондори”нинг паразит энтомофаги ва “Маккажўхори парвонаси”нинг паразит энтомофаги маҳаллийлаштирилди ҳамда кўпайтириш технологияси ишлаб чиқилди. Натижада зарарли организмга биологик усулда қарши кураш имкони пайдо бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти биолабораторияларида "Pseudaphicus malinus" ва "Encarsia formosa" энтомофагларини кўпайтириш технологияси йўлга қўйилди. Бу эса, зарарли организмга қарши кўпроқ майдонларда биологик ишлов бериш учун асқотади.

Лаборатория шароитида қовун пашшасини кўпайтириш учун махсус хашаротхона, яъни "Insectarium" ясалиб, ҳашаротнинг 1 авлод етук зоти олинди ҳамда 2 авлод олиш учун илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу жараёнда қовун пашшаси кўпайтирилиб, унинг биоэкологияси, зарари ўрганилади. Шунингдек, феромон тутқучларнинг самарасини ҳам ўрганиш имкони юзага келади. Бундан ташқари, эркак зотини бепушт қилиш мақсадида инсектариум ясалиб, қовун пашшаси кўпайтирилади.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти томонидан 2 турдаги энтомофаг нематодаларни кўпайтириш ҳамда улар асосида биопрепаратлар тайёрлаш бўйича илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Илмий салоҳиятни ривожлантириш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Франциянинг “SOFRECO” агентлиги билан ҳамкорликда 2021-2023 йиллар давомида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиаллари илмий ходимларининг малакасини ошириш, шунингдек, Туркиянинг Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва сиёсати институти билан унинг Ўзбекистондаги филиалини ташкил этишга келишилди.

Бугунги кунда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг “e-Fitouz” автоматлаштирилган ахборот тизими йўлга қўйилган бўлиб, 30 мингдан ортиқ фермер ва деҳқон хўжаликларининг ер майдонлари қамраб олинган. Ушбу ахборот тизими экспортга кўмаклашувчи “Assalam agro” электрон платформаси билан интеграция қилинди.

Шунингдек, Туркия тажрибаси асосида “e-Fitouz” тизими орқали минерал ўғит ва пестицидларни қўллаш занжирининг барча босқичларининг тўлиқ назоратини таъминлаш учун QR-код электрон бошқарув дастури ҳамда “Фермер паспорти” электрон маълумот базаси ишлаб чиқилмоқда.

БМТ Тараққиёт Дастури доирасида Фарғона водийсида 24 та ”Агрометеостанция” ва 12 та “Ақлли феромони тутқич” ўрнатилиб, “Фитоконсалтинг маркази” фаолияти пилот лойиҳа сифатида йўлга қўйилди. Республика агрокимёвий таҳлил маркази ташкил этилди ва унинг ҳудудлардаги филиаллари бино-иншоотлар билан таъминланди ҳамда 9 та ҳудудда лаборатория асбоб-ускуналари ўрнатилди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва сиёсати институтининг Ўзбекистондаги филиали ташкил этилади