Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси делегацияси Туркия Истеъмолчилар ҳуқуқлари ассоциацияси таклифига биноан ушбу мамлакатда бўлди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Туркия Истеъмолчилар ҳуқуқлари ассоциацияси вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида маълумот тақдим этилди, ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Тадбирда Туркия Истеъмолчилар ҳуқуқлари ассоциацияси раҳбари Т.Чакар ассоциация фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, 2014 йилда қабул қилинган “Ижтимоий ҳамкорлик тўғрисида”ги қонун давлат идоралари билан нодавлат ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни тартибга солувчи ҳуқуқий база бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Музокара якунида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Мазкур ҳужжатда қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш, тажриба алмашиш мақсадида экспертлар ва делегациялар алмашиш, қўшма ишчи гуруҳи, мувофиқлаштириш ва маслаҳат кенгашлари тузиш, симпозиум ва семинарлар ўтказиш ва бошқа масалалар кўзда тутилган.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари, шунингдек, Туркия Истеъмолчилар ҳуқуқлари ассоциациясининг Анқара ва Истанбул шаҳарларидаги бўлинмалари фаолияти билан танишди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия истеъмолчилар ташкилоти билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди