Тошкент давлат шарқшунослик университетида 23 февраль куни Туркия Республикасининг Ўзбекистонда ўз миссиясини тугатаётган Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эрга фахрий профессор унвони топширилди.

Тадбирда ТДШУ ректори Гулчеҳра Рихсиева, Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Нодир Ғаниев элчига Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга, хусусан, таълим ва илм-фандаги ҳамкорликни кенгайтиришга қўшган ҳиссаси ҳамда соҳадаги ислоҳотларни доимий қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

Учрашувда Меҳмет Сурейя Эр Туркия ва Ўзбекистон руҳан бир-бирига яқинлиги, халқларимизни муштарак тарих, тил, дин, маданият ва қон-қардошлик ришталари боғлаб туриши, Мовароуннаҳрда қадим цивилизацияни бойитган кўплаб олимлар етишиб чиққани, уларнинг асарлари ҳатто бугун ҳам қадриятларимизнинг жон томирларини ташкил этаётганига тўхталиб, Ўзбекистонга доимо ота юрт сифатида қарашини таъкидлади. Мамлакатларимизнинг умумий тарихи ўзаро алоқаларнинг узилмас воситаси бўлиб хизмат қилаётгани, Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг халқларимизнинг бир-бирига бўлган меҳр-оқибати мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди.

Кейинги йилларда Президентларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар юксак суръатда ривожланмоқда. Қардошликка асосланган икки томонлама стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги босқичи халқларимизнинг тарихий ютуғидир. 

Учрашув сўнггида Меҳмет Сурейя Эр ўзига билдирилган юксак ҳурмат-эътиром учун ТДШУ раҳбариятига миннатдорлик изҳор этди ҳамда келгусида таълим ва илм-фан соҳасида университет билан яқиндан ҳамкорлик қилиш нияти борлигини алоҳида қайд этди.

Таъкидлаш жоиз, хорижлик фуқарога ТДШУ фахрий профессори унвони бундан 9 йил аввал берилган. Ўшанда Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Чон Дэ Ванга ТДШУда “жаҳон иқтисодиёти” мутахассислиги бўйича фан номзоди диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилгани ҳамда кореяшунослик соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун ушбу унвон топширилган.

Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр мамлакатимизда туркшунослик соҳаси ривожига катта ҳисса қўшди. 2019 йил ноябрь ойида Тошкент давлат шарқшунослик университети делегациясининг Туркияга сафарини амалга оширишда ҳамда Анқара, Истанбул, Мармара, Ғози, Анқара Ҳожи Байрам Вали университетлари билан англашув меморандумлари имзолашда амалий ёрдам кўрсатди. Ушбу меморандумлар асосида туркиялик профессор-ўқитувчилар ва Туркиядаги ватандошларимиз ТДШУ ўқув жараёнига онлайн тарзда жалб қилинди.

Ўз навбатида, ТДШУ профессор-ўқитувчилари ҳам Туркияга малака оширишга юборилди, ҳамкор университетлар раҳбарияти ва олимлари ТДШУда ташкил этилган илмий конференцияларда фаол иштирок этди. 

Элчи 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб 9 йиллик танаффусдан сўнг Туркиядан волонтёр ўқитувчиларни жалб қилишда, Туркия элчихонаси дипломатлари Меҳмет Каан Баккалбаши ва Юнус Эмре Бакирчининг университетда туркшунос талабалар учун “Туркия ташқи сиёсати” ва “Усмонийлар давридаги турк тили” туркум маърузаларини ташкил этишда амалий ёрдам берди. 2021-2022 ўқув йилидан ТДШУ ва Анқара Ҳожи Байрам Вали университети ўртасида жорий этиладиган “Лингвистика (турк тили)” ва “Туризм” мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари ҳам унинг хизматлари туфайлидир.

Меҳмет Сурейя Эр Тошкент давлат шарқшунослик университети фахрий профессори унвони берилган илк туркиялик мутахассис. У ТДШУ туркшунослик факультетини ривожлантиришда, факультетни ўқув ва илмий адабиётлар билан таъминлашда кўмак бериб келди. Шунингдек, университетда ўтказилган кўплаб халқаро илмий-амалий конференцияларда маърузалари билан иштирок этди. 

Элёр Маҳмудов,

ТДШУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия элчисига фахрий профессор унвони берилди