Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекарни қабул қилди.

Учрашувда икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси, ўзаро ишончга асосланган дўстона муносабатлари туфайли Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилгани ҳамда кенг қамровли стратегик шериклик мустаҳкамлангани алоҳида таъкидланди. 

О.Бекар Ўзбекистонда Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларга юқори баҳо берди ҳамда ўзининг фаолияти давридаги ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишдаги иштирокидан мамнун эканини билдирди. 

Суҳбат давомида парламентлараро алоқаларнинг кўлами кенгайгани, дўстлик гуруҳлари ҳамда ҳудудлараро муносабатларнинг фаоллашганига ҳам тўхталиб ўтилди. 

Парламентлараро мулоқотни ривожлантириш савдо-иқтисодий, инвестициявий ва технологик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги олий даражада эришилган келишувларни изчил амалга оширишга хизмат қилиши қайд этилди. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия элчиси Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларга юқори баҳо берди 