2021 йил 14 апрель куни Тошкент давлат шарқшунослик университетида Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда сиёсий фанлар доктори Олган Бекар ТДШУ фаолияти, университетнинг Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги таълим ва илм-фандаги алоқаларни ривожлантиришдаги ўрни, туркшунослик соҳасининг ҳозирги ҳолати ва истиқболдаги режалари билан яқиндан танишди.

Олган Бекар сўнги йилларда ТДШУ Туркия университетлари ва ташкилотлари, Туркия элчихонаси билан олиб бораётган тизимли ҳамкорлик, туркшунослик соҳаси ривожланишига берилаётган эътиборга юқори баҳо бериб, келгусида ҳам элчихона таълим ва илм-фан соҳасида турли ташаббусларни қўллаб-қувватлашини билдирди. ТДШУ Ўзбекистондаги ташриф буюрган илк олий таълим муассасаси экани шунинг далилидир, деб таъкидлади меҳмон.

Суҳбат чоғида университет ректори Гулчеҳра Рихсиева ТДШУ ва Туркиянинг Ўзбекистондаги TIKA ташкилоти ваколатхонаси билан олиб борилаётган ҳамкорлик хақида батафсил тўхталиб ўтди. Жумладан, мазкур ташкилот билан ўтган ҳамкорлик даври мобайнида ҳозирда энг йирик грант лойиҳаси амалга оширилаётгани, хусусан, туркшунослик факультетига ажратилган қаватларни тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлашни ўз зиммасига олгани таъкидланди.

Учрашув якунида Олган Бекар ТДШУда жорий йил 30 апрель куни ўтказиладиган “Ўзбекистоннинг Туркий кенгаш давлатлари билан ҳамкорлиги” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф этилди.

Элёр Маҳмудов,
ТДШУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия элчиси билан учрашув