Туркий давлатлар ташкилоти бугунги кунда дунё миқёсида катта салоҳиятга эга. Сўнги йилларда унга аъзо давлатларнинг иқтисодий ҳамкорлиги фаол ривожланиб, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари товар айланмаси ортиб бормоқда.

Озарбайжон Республикаси Губа шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ҳамда кузатувчи мамлакатлар иштирокида агромаълумотлар рақамли платформасини жорий этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Озарбайжон, Туркия, Ўзбекистон, Венгрия, Шимолий Кипр Турк Республикалари қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва тегишли идораларнинг экспертлари иштирок этди, дейилади Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотида.

Тадбирда ахборот тизимлари ва мавжуд агромаълумотлар тўғрисидаги  тақдимотлар ўрганилди, бинобарин, платформани яратиш билан боғлиқ техник, ташкилий масалалар ҳамда иштирокчиларнинг таклифлари муҳокама қилинди.

А.РУСТАМОВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий давлатлар ташкилотининг агромаълумотлар рақамли платформаси яратилади