Туризм Бухоро иқтисодий тараққиётининг муҳим омилига айланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳри бой тарихий-маданий мероси, ноёб меъморий обидалари ва миллий анъаналари билан маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳларни ўзига жалб этиб келмоқда.
Арк қўрғони, Пойи Калон мажмуаси, Лаби Ҳовуз, Чор Минор ва Сомонийлар мақбараси каби тарихий обидалар ҳар йили минглаб сайёҳларни қабул қилмоқда. Бу эса ҳудудда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилаяпти.
Туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар натижасида янги меҳмонхоналар, умумий овқатланиш масканлари ва сервис хизматлари фаолияти кенгайиб бормоқда. Айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг мазкур соҳадаги иштироки ортиб бормоқда.
[gallery-29895]
Шу билан бирга, Бухоронинг заргарлик, наққошлик, кулолчилик ва каштачилик каби анъанавий ҳунармандчилик йўналишлари ҳам сайёҳлар қизиқишини уйғотмоқда. Миллий маҳсулотларга бўлган талабнинг ортиши ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маданий меросни асраб-авайлашга хизмат қилмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА