Тупроқалъа туманига жиноят ишлари бўйича янги суд раиси тайинланди
Судьялар олий кенгашининг тегишли қарори билан Аҳмедов Жасурбек Сапорбаевич ‒ судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, шундан беш йил муддатга жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман судининг раиси лавозимига тайинланди.
Ж. Аҳмедов тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Гурлан туман судининг раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Аҳмаджон Шокиров,ЎзА