Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида атоқли жадид боболаримиз ҳаётига бағишланган «Тунда йўқолган юлдузлар» спектаклининг репетиция жараёнлари бошланди.

Унда ўзбек адабиёти ва тарихида унутилмас из қолдирган жадид боболаримиз Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхоновнинг Она Ватан тараққиёти йўлидаги ҳаракатлари акс эттирилган. Шунингдек, спектаклда қатағон йиллардаги сотқинлик ва хиёнатлар, мустабид тузумнинг иллатлари жуда таъсирчан тарзда очиб беришга ҳаракат қилиняпти. 

Ушбу спектаклнинг муаллифи ва постановкачи режиссёри – Шуҳрат Иброҳимов, рассом – Евгения Бисерова, декоратор – Сардор Атабаев, мусиқа танловчи – Баҳодир Зокиров.

– Пьесани ўқиганимда жуда таъсирландим, – деди Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри адабий бўлим мудири Достонбек Раҳматуллаев. – Шуҳрат Иброҳимовнинг нафақат постановкачи режиссёр, балки драматург сифатида ҳам маҳорати ошиб бормоқда. Жадидлар ҳақида саҳна асари яратишда кўплаб китобларни ўқиб чиқди, музейларга бориб изланишлар олиб борди. «Тунда йўқолган юлдузлар» спектакли ўз томошабинларини топади ва саҳнада узоқ яшайди. 

Спектаклдаги ролларни актёрлар Абдумаъруф Қодиров, Йўлдош Эрматов, Ёдгора Зиёмуҳаммедова, Шамсиқамар Мансурова, Раим Усмонов, Шавкат Исроилов, Шерзод Бозоров, Тўлқин Холмуродов, Абдуллоҳ Исмоилов ва бошқалар ижро этмоқда. 

Ҳозирда асарнинг устида қайта ишлаш жараёни тугаб, репетиция ва декорация ясаш ишлари бошланган.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Тунда йўқолган юлдузлар» – жадид боболаримиз ҳақидаги янги спектакль