Бухоро вилояти Жондор туманининг янги ҳокими Санъатилло Ҳикматов туман марказидаги “Усто Фарҳод” жомеъ масжидига ташриф буюрди. Дастлабки иш фаолиятини масжиднинг қурилиш ишлари билан танишишдан бошлади.
Тумандаги “Усто Фарҳод” жомеъ масжиди замонавий қиёфага эга, шарқона услубда қурилиши режалаштирилган. Авваллари масжид етти юз кишига хизмат қилган. Эндиликда янги бунёд этилаётган масжид беш минг намозхонга хизмат қилади. Айни кунда масжидга дастлабки ғишт териш ишлари бошланди.
Туман раҳбари масжидга дастлабки ғишт теришда иштирок этди. Маҳалла оқсоқоллари ва масжид қурувчилари билан мулоқотда бўлиб, қурилиш бўйича ишлар кўлами, мавжуд муаммо ва таклифларни ўрганди.
Зариф Комилов, ЎзА