Болалар миллий тиббиёт марказида «Табассум ҳадя этамиз» («Дарим улыбку») халқаро хайрия фонди ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган акцияда россиялик ва америкалик машҳур пластик жарроҳ Ҳасан Баиев ҳам иштирок этди.

Марказда ўтган йилнинг декабрь ойида ҳам Ҳасан Баиев томонидан туғма танглай ва лаб кемтиги бўлган болалар тиббий кўриклардан ўтказилган эди.  

Бу галги ташриф доирасида шифокор ўзининг катта жамоаси билан биргаликда 100 га яқин беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, 43 нафар болада бепул юқори технологик операциялар бажарди.  

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 40 йиллик тажрибага эга россиялик ва америкалик пластик жарроҳ турли йилларда АҚШ, Япония ва Англияда йил одами дея тан олинган машҳур шифокор 20 йилдан буён хайрия ишлари билан шуғулланиб келади. Ушбу давр мобайнида у 2000 нафарга яқин болаларда бепул жарроҳлик амалиётларини бажарган.  

Марказда акция доирасида тадбир ташкил этилиб, бемор болаларни соғломлаштиришга қўшган ҳиссаси учун Ҳасан Баиев «Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Унинг жамоасига вазирликнинг эсдалик совғалари топширилди. 

Хайрия акциясида иштирок этган марказ шифокорларига эса «Табассум ҳадя этамиз» («Дарим улыбку») халқаро хайрия фонди томонидан миннатдорлик ёрлиқлари топширилди.

Шунингдек, Болалар миллий тиббиёт марказида Республика ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари томонидан «ОИВ вируси профилактикаси» мавзусида семинар ўтказилди.  

Семинарда тиббий фаолият кўрсатиш жараёнида беморлар орасида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, беморларни ОИВ инфекциясига текширувдан ўтказиш тартиби, тиббий фавқулодда ҳолатларда шифокорлар ва ҳамширалар томонидан бажарилиши керак бўлган чора-тадбирлар тушунтириб ўтилди.  

Республикамизда ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган норматив ҳужжатларга асосан тиббий ёрдам кўрсатиш зарурлиги таъкидланди.  

М.Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туғма танглай ва лаб кемтиги бўлган 43 нафар болада юқори технологик операциялар бажарилди