Тошкент вилоятида мавжуд техникалар ва уларни бошқарувчи тракторчи-машинистларни ўқитиш ва гувоҳномалар бериш бўйича Ўзагроинпекциянинг вилоят бошқармаси ва вилоят Ички Ишлар бошқармаcи билан ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, ҳудудда мавжуд ўзиюрар техникаларни бошқарувчи тракторчи-машинистларни ўқитиш бўйича 12 туманда мавжуд 15 та ўқув муассасасига «Ўзагроинспекция»нинг туман бўлимлари томонидан тегишли тартибда хулосалар берилиши таъминланган бўлиб, ҳозирда мазкур муассасаларда 675 нафар талаба таҳсил олаяпти.
Таҳлилларга кўра, айни пайтда вилоятда рўйхатга олинган жами 14 мингдан ортиқ трактор, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари мавжуд бўлиб, шундан мингдан ортиқ техникаларни бошқарувчи тракторчи-машинистларни ўқитиш талаб этилади.
Жумладан, бир ўқув курслари давомийлиги камида 3 ой бўлиши инобатга олинса, ишсиз талабалар ва фуқаролар учун мавжуд муассасалар томонидан яна қўшимча иккита ўқув курслари ташкил этилиши лозим. Бунинг натижасида, уларга тракторчи-машинист гувоҳномалари берилиб, қўшимча 1 минг 15 киши доимий иш жойи билан таъминланади.
Мазкур фуқаро ва талабалар техникаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун 414 соатдан кам бўлмаган назарий ва амалий ўқув дастури асосида ўқитилаяпти.
Таълим муассасаларини битиргач, берилган гувоҳнома билан доимий ёки вақтинчалик яшаш жойларидаги Инспекциянинг туман бўлимларига мурожаат қилиш орқали тракторчи-машинист гувоҳномаларига эга бўлиши ҳам тушунтирилмоқда.
Ҳозирда, «Ўзагроинспекция»нинг Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ бошқармаси билан биргаликда ўқув муассасаларида таҳсил олган бўлсада, тракторчи-машинист гувоҳномаларини олмаган жами 980 нафар, шундан 341 нафар Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг 3-курсида таълим олаётган талабалар, 2018-2020 йиллар давомида таҳсил олган коллеж талабалари ва 296 нафар бошқа муассасаларни тамомлаган талабалар рўйхати шакллантирилган. Уларга инспекциянинг туман бўлимлари томонидан тракторчи-машинист гувоҳномалари берилиши таъминланмоқда.
С.Садиков,
«Ўзагроинспекция»нинг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи.
ЎзА