Мамлакатимизда сув ресурсларини самарали бошқариш ва қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни жорий этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, бу жараёнда сувдан оқилона фойдаланиш ва етук тажрибаларни кенг қўллаш муҳим аҳамият касб этади.

Бугун Тошкентда тожикистонлик мутахассислар учун “Ўзбекистон Республикасида сувни тежашнинг замонавий суғориш технологияларини жорий этишни молиялаштириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш” мавзусида етказилган семинар-тренингда шу ҳақда сўз борди.

Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” ва “Сувчилар мактаби” томонидан ташкил этилган тадбирда хорижлик меҳмонлар қаторида соҳа масъуллари, мутахассислар иштирок этди.

Тадбирда қайд этилганидек, Президент ташаббуси билан мамлакатда сув хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, сувдан самарали фойдаланиш ва тежамкор технологияларни жорий этиш устувор вазифалардан саналади.

Ташкил этилган тадбир шу жиҳатдан муҳим бўлиб, унда иштирокчилар томчилатиб, ёмғирлатиб ва бошқа замонавий суғориш усуллари бўйича илғор тажриба ва энг яхши амалиётлар билан танишди.

Шунингдек, тренингда мутахассисларга Ўзбекистонда сув тежовчи технологияларни жорий этишда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари, “Suvkredit”, “Agrosubsidiya”, “Tomchi” дастурий таъминот ва мобил иловалар, субсидиялар бериш тартиби ҳамда Ягона электрон реестрдан фойдаланиш ҳақида ҳам маълумот берилди.

"Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси" раҳбари ўринбосари Рустам Муродовнинг маълум қилишича, мазкур тадбир икки кунлик бўлиб, мамлакатда ушбу соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижалари билан ўртоқлашишга қаратилган.

- Эртага тожикистонлик мутахассислар Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги «Тошкент мева» фермер хўжалиги ва Чиноз туманидаги «Ўринбой ҳожи» фермер хўжалигида бўлиб, сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш тажрибаси билан танишади. Бу ташриф икки давлат ўртасида сув хўжалиги соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва замонавий, тежамкор технологияларни кенгроқ жорий этишга хизмат қилади. Шу билан бирга, мазкур тадбир сувдан самарали фойдаланиш орқали экологик барқарорликни таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодий самарадорликни оширишнинг амалий намуналарини тақдим этишга ҳам кўзда тутилган, - деди Р. Муродов.

Н. Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистонлик мутахассислар Ўзбекистоннинг сув тежаш бўйича тажрибасини ўрганмоқда